A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

Футбол нашрлари ва холислик...

Баҳо:
+0; -0

 биринчи мақола

 Ушбу мақола Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети магистранти Сабоҳат Дусчанованинг диссертацияси асосида тайёрланган. Муаллифнинг дастлабки кузатувларига холислик билан ёндашасиз, деган умиддамиз.


  Футбол миллионлар ўйини, айни пайтда, улкан шоу, бизнес, лекин аввало умуминсоний қадрият. Уни асраб-авайлаш, келажак учун мусаффо ҳолатда етказиш зарур. Турфа ғирромликлардан озода сақлаш керак. Бунда журналистларнинг ўрни беқиёс.
  Кейинги пайтда турли оммавий ахборот воситаларида, айниқса, веб сайтларда футбол журналисти, объективлик ҳақида жиддий баҳслар кузатилди. Муносабатлар журналистикаси, деган ибора ишлатилди. Тарафкашлик ҳақида гап-сўзлар болалади. Ваҳоланки, бундай қизғин муҳокамалар, агар ахлоқ ва адолат мезонлари бузилмаса, жудаям зарур, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ. Афсуски, баъзан юзер (сайтда рўйхатдан ўтган ва материалларга изоҳ қолдираётган фойдаланувчи)ларнинг беъмани фикрларига, очиқ-ошкора таҳдидли, таҳқирли мулоҳазаларига кўзимиз тушади.
  Ҳозирги кунга келиб, футбол журналистлари, асосан уч соҳада: телевидение, матбуот ва интернет орқали ўқувчилар эътиборига ўз ижодий материалларини ҳавола этишмоқда. Футболга ихтиссослашган қарийб барча нашрларда эълон қилинган мақолалар, ўз навбатида, интернет сайтларида ҳам эълон қилинаётганини назарда тутиб, бу ўринда айрим газеталарни қиёсий таҳлил қиламиз ва шу орқали журналист позицияси деган тушунчанинг табиатига назар ташлаймиз.
  Дастлаб “Футбол экспресс” газетасини таҳлилга тортсак. Қўлимизда газетанинг 2012 йил 14 февраль (сешанба) сони. Ушбу сонда 97 та материал эълон қилинган. Ушбу материалларнинг аксарияти чет эл ва маҳаллий интернет сайтларидан олинган маълумот-ахборот ва суҳбатлардир. Газетанинг мазкур сонида журналист Беҳзод Назаровнинг “Пахтакор: тўрт жамоадан дараклар”, “Футбол лигалари тизими: бошқаларда қандай?”, “Олимпия термамизнинг Австралия билан учрашувдаги кўрсаткичлари”, “Ўзаро ҳамкорлик муаммолари” номли таҳлилий мақолалари ҳамда Бобур Турсуновнинг “Томас Брдаричнинг фаолиятига назар” сарлавҳали мақоласидан ташқари айтарли жиддий-жўяли материал йўқ. Лекин, ана шу мақолаларнинг ўзиёқ таҳририятнинг ютуғи, албатта. Бинобарин, юз фоиз интернет сайтлари асосида материал тайёрлайдиган газеталар орасида бу яхши кўрсаткич. Беҳзод Назаров газетанинг ҳар сонида ана шундай таҳлилий мақолалар билан иштирок этади. Таҳририятда бундай журналистнинг бўлгани яхши, аммо у “Пахтакор” футбол клубининг матбуот хизматида фаолият кўрсатади, демак, бу муаллиф барча клублар ҳақида бирдек холис муносабат билдира олмайди. Бизнингча, газетада мустақил фикрлай оладиган ва сертаъсир мақолалар ёзадиган журналистларни кўпайтириш керак. Чунки, юқорида сарлавҳаси келтирилган Беҳзод Назаровнинг мақолалари ҳам соф ижодий иш характерида эмас, асосан интернет манбаларидаги маълумотларни қайта ишлаш орқали қоғозга тушган...
  Мазкур сондаги бошқа мақола ва суҳбатларга алоҳида тўхталиб ўтирмаймиз, боиси қарийб барча материаллар хориж сайтларидан кўчириб босилган ишлардир. Тўғри, уларнинг манбаси кўрсатилган, ўқувчилар эҳиёжини қондириш учун бу материалларни ҳам эълон қилиб бориш керак. Аммо гап моҳиятга қадалганда, ишонамизки, газета фаолиятидан асосий мақсад — шунчаки жаҳон ва ўзбек футболи янгиликларини оммага етказишгина эмас, балки, шунингдек, ўқувчилар дунёқарашига таъсир кўрсатиш, ўзбек футболидаги оғриқли нуқталарни таҳлилга тортиш, бир сўз билан айтганда, мухлисларга бу ўйиннинг бор жозибасини етказа олишдир. Афсуски, “Футбол экспресс” газетасида машҳур футболчилар, мураббийлар билан суҳбатларнинг таржимаси, чет эл сайтларидаги қииқарли таҳлилий мақолаларнинг таржимаси мунтазам чоп этиб борилади-ю, аммо ижодий ишлар кам, жуда кам. Шунингдек, газетада “Пахтакор” ҳақида жуда кўп хабарлар бор. Суҳбатлар, интервьюлар ҳам, кўпинча, шу клуб аъзолари билан ўтказилади. Бизнингча, меъёрни сақлай билган дуруст...
  Навбатдаги газета бу “Интерфутбол”. Ушбу газетанинг ҳам айни — 2012 йил, 14 февраль (сешанба) сонини таҳлилга тортамиз. Мазкур сонда 90 та материал эълон қилинган. Уларнинг аксарияти хориж сайтларидан кўчирилган материаллар. Таассуфки, газета ижодкорлари негадир манба кўрсатишмаган, фақат фалончи тайёрлади,деган иорабилан киофланишган. Эътибор қилинг, “тайёрлади”. Қизиқ, жуда ғалати! Бошқа бир муаллифнинг, сайтнинг материалини кўчириб ол-да, кейин асл манбасини кўрсатма, хуллас, материал “тайёр”! Холбуки, бу нарса бор-йўғи таржима. 
  “Интерфутбол”нинг мазкур сони Муҳаммад Валининг “Икки муаммо исканжаси: футболимиз мутасаддилари ва жамоатчилик эътиборига” номли мақоласи билан бошланади. Мақола, дарҳақиқат, жуда асосли ва ўқимишли чиққан. Муаллиф Асвтралия олипия терма жамоаси билан ўйиндан олдин В.Абрамов қўлламоқчи бўлган айёрлик иш бермаганига эътиборимизни қаратади ва ФИФАдан Гордон исмли амалдорнинг телефон қилиши боис, ўйин вақти ўзгарганидан сабоқ чиқаришга ундайди. М.Вали ушбу вазиятда бизнинг футбол амалдорларимиз ҳам дипломатияни ўрганиши кераклигини ва зарур пайтда ундан фойда чиқариш мумкинлигини писанда қилади. Шунингдек, мақолада олий лигада ўйинлар сонини кўпайтириш масаласи ҳам қаламга олинган. Умуман, газатанинг нафақат бу, балки қолган сонларида М.Валининг ихчамгина кириш мақолалари ўқувчилар эътиборини тортади. Мавзу танлаш, ёзиш техникаси, стилистик унсурлар.., ҳаммаси бу муаллифнинг мақолаларида, бошқача муаллифларга нисбатан олганда аъло даражада! 
Газетани қўлга олиб, одатдагидек М.Валининг кириш мақоласини ўқийсиз ва ҳафсала билан кейинги саҳифаларни варақлайсиз... Афсуски, ўша ҳафсала бир зумда пир бўлади!
  Камолиддин Алимов исмли муаллиф бор. Унинг суҳбатлари, мақолаларини ўқиб, рости кишининг энсаси қотади. Футболчилар ўзбек адабий тилининг энг мукаммал кўринишида сўзлайдилар, чуқур фалсафий мушоҳадаларга бериладилар. Майли, футболчилар ҳам таълим олган, шундай чиройли, бенуқсон сўзлашлари мумкин, аммо бошқа газеталарда, бошқа суҳбатларда мутлақо бошқача вазият! Футболчилар оддий сўзлашув тилида, одамга ўхшаб гапирадилар, қандайдир асар қаҳрамонларига ўхшаб эмас! Умуман, бирон таниқли шахсдан интервью олинганда, табиийки, бу сўзлашувни матнлаштириш жараёнида баъзи стилистик ўзгаришлар киритилади, лекин жиддий тарзда уни қайта ишланмайди! Чунки, бундай ҳолларда муаллифнинг услуби, асл мақсади мавҳумлашиб кетади. Камолиддин Алимов эса, мана, журналистикага кириб келибдики, ўзбек футболчиларини соф адабий тилда, унинг устига асар қаҳрамонлари янглиғ мураккаб тилда “сўзлатади”! Мисол керакми?
  Тасаввур қилинг, қутлуғ 50 ёшини нишонлаётган Фарҳод Магомедов бир нафасда, тўхтовсиз ярим соат гапирди. Унга на савол берилган, на бирон мавзу ҳавола қилинган. Шундоқ, ўз-ўзидан, тағин ўзининг фаолияти ҳақида узуу-ун монолог ўқий кетди. Ишонмайсиз-а, йўқ, ишонинг, ҳақиқатан ҳам шундай, мана, газета турибди-ку, қўлимизда. Магомедов тин олмай бутун фаолиятини, турфа ҳисоб-китобларни, йилларни, йўлларни ёдга олгач, охирида 94 йилги таркибни бирров эсга олиб ўтиб, ширин бир ҳаяжон билан “футбол — менинг тақдирим, бахтим, ҳаётим” деб гапни якунлайди. Эътибор қилинг, бу мақола Фарход Магомедовнинг тилидан кетган гаплар билан тўлган, журналистнинг 4 та гапдан иборат кириш сўзидан ташқари бошқа бирон жумласи йўқ. Аммо, мақола якунига К.Алимов имзоси қўйилган. Рости, биз бу вазиятга ҳечам тушуна олмадик. Аслида бу суҳбатми ёки Магомедовнинг мақоласими? Хўп, юбилей муносабати билан газетачилар ПФЛ раҳбарига шу тарзда эҳтиром кўрсатишган, у ҳақидаги барча маълумотларни жамлаб, мақола шаклига келтиришган десак, у ҳолда нима кераги бор бунақа сўз ўйинларини?... Тўғриси, нашрдаги бундай мақола фақат шу бўлса ҳам кошки эди, афсуски, ҳар сонда, мунтазам равишда бундай “монолог”лар чоп этиб келинмоқда. “Интерфутбол”да суҳбатнинг антиқа шакли кашф қилинган: “суҳбат-монолог”. Кузатувчи журналист, жуда сўзамол нотиқ, супер мақола... Магомедовнинг оташин нутқини ўқиб бўлгач, бир-икки саҳифа ораласангиз Элдор Маматказиннинг худди шу услубдаги “даҳшат” гапларини маза қилиб ўқийсиз. Роса гапдон экан ўзиям, ёш-да, ҳали орзулари кўп, нақ икки саҳифа тўхтовсиз ўзи ҳақида, орзулари ҳақида ёниб гапиради. Тағин ўзбек адабий тилида, жуда чиройли, унча-мунча журналист ҳам кам ишлатадиган нодир сўзларни қўшиб, шунақа сўзамоллик қиладики.. Журналист эса жим... 6 кундан кейин ОТЖмиз Ироқ билан муҳим ўйин ўтказиши маълум бўлиб турган бир паллада “Андижон”нинг ўртамиёна ўйинчиси Элдор Маматказин билан бундай астойдил, ёзилиб, бемалол чақчақлашиш нашр обрўсига тўғри келмаган. Мазкур сонда ОТЖ ҳақидаги мағзи тўқ бир материалнинг, суҳбатнинг ўзи йўқ. Фақат ўтган ўйинда ким яхши ўйнади, деган баҳолаш тизими (умумий гаплардан иборат) ва Осиё грандларини қандай ютиш мумкинлиги ҳақидаги тумтароқ мақола, йўқ, қанақадир жанри номаълум нарса бор, холос. Бу Абдураҳмон Аҳмедовнинг “Автралияни ютса бўлади” сарлавҳаси билан чоп этилган мақоласидир.
  Асосан ОТЖ ҳақидаги таҳлилий мақолада кучли тўртлик мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб китобларимизга тааллуқли. Унда турли йилларда қайд этилган натижалар солиштириб чиқилади, охирида “ғалаба биздан ўзини олиб қочмаса, бас”, деб хулоса қилади-қўяди. Гапни қаранг, услубни қаранг! Тўғри, ҳисоб-китоблар бор, қайд этилган натижасининг солиштирма таҳлили бор, аммо масалага технократик ёндашув кўзга ташланиб турибди. Озгина ижодкорлик етишмайди. Журналист шундоқ, шундоқ бўлган, фалончи-фалончилар гол урган қабилида таҳлилга киришмаслиги керак. Ваҳоланки, статистик малумотлар жадвал шаклида келтирилган. Муаллиф эса ўша жадвалдаги маълумотларни ёйиб чиқади, икки саҳифа жойни эгаллаб шарҳлайди... Лекин шарҳда ҳам шарҳ бор-да!
  “Интерфутбол”нинг ушбу сонидаги бошқа мақолалар алоҳида эътибор қаратишга, таҳлил қилишга арзимайди: таржималар, кўчирмалар. Афсуски, уларнинг манбаси кўрсатилмаган...
  Бизнингча, мақола ёзишда ижодий ёндашувнинг камлиги бу икки нашрнинг асосий камчилигидир... (давоми бор. Унда “Чемпион” ва “Стадион” газеталари таҳлил қилинади).

                                                      Беҳзод ҚОБУЛОВ., Сабоҳат ДУСЧАНОВА (ЎзМУ магистранти).

Киритилган сана: 18.06.2012 15:11. Ўкилди: 7074 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ACMILANCOM
Сана: 11.04.2014 08:54. ACMILANCOMга ёзиш
+0; -0
+99890 9328045 ga telefon qil. O'lmasman.

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.06.2012 17:48. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Сабоҳат Дўсжонова футбол журналистикасининг адабий танқидчиси бўлиб етишади шекилли.. Яхши мақола чиқибди қизиқиб ўқидим.

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 22.06.2012 11:25. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
Ofarin!

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 21.06.2012 18:25. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
Shunchalik zo'r ekansiz. Nega intervyu olmaysiz yoki obro'yingiz tushib qoladimi???
1. Qoyil boshida betaraf bo'lib turasiz jang tugab dushman qochganidan (yoki yengganidan) so'ng esa vaziyatga qarab maqola yozasiz
2. Boshqa davlat jurnalistlari muhim o'yin oldidan jamoa qanday o'ynasa yaxshiroq bo'lishi haqida tahliliy maqola yozadi (bu o'yinchi bu yerda o'ynasin bunaqa taktika kerak va hkz)
3. Bizning jurnalistlar har doimgiday "NIMA BO'LARKIN" deb qarab turishadi va vaziyatga qarab maqola yozishadi yoki jiiiim turishadi
4. Uzr qattiqroq gapirgan bo'lsam har holda siz tushungan odamsiz hech bo'lmasa siz yozing

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 20.06.2012 16:40. TURONIYга ёзиш
+0; -0
Haqiqatdan ham yuqoridagi gazetalar bir tiyinga qimmat.

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 19.06.2012 13:19. FERGIга ёзиш
+0; -0
Яхши макола. Давомини кутамиз.

Ушбу фикрга жавобан


CHESSMASTER
Сана: 18.06.2012 22:51. CHESSMASTERга ёзиш
+0; -0
Ростдан ҳам айнча-мунча имловий, техник хатолар ўтиб кетипти. Айбимиз бўйнимизда. Ҳаммуаллифликда қилинган ишлар ўзи шунақароқ бўлади. Бир-бирига ишониб қолади. Аммо охирида, исмларни ёзишда хато кетмаган. Муқовадан ташқари, саҳифада, матн ичида ҳаммуалифлар худди шундай тарзда қайд этилади. Ишонмасангиз "Ўзбек тилининг стилистикаси" китобидан қаранг....

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 18.06.2012 22:37. UZBARSга ёзиш
+0; -0
Ботир

Узиз танлен
1) Сапожник без сапог
2) Домлани этганини килу, киганини килма

Ушбу фикрга жавобан


ALKORBE
Сана: 18.06.2012 22:31. ALKORBEга ёзиш
+0; -0
Daxshat ! Maza qildim. Bo'larkanku a ?

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 18.06.2012 22:31. UZBARSга ёзиш
+0; -0
Интерфутбол тугрисида зур чикибди

Ушбу фикрга жавобан


KATALONIYA
Сана: 18.06.2012 21:24. KATALONIYAга ёзиш
+0; -0
Яхши

Ушбу фикрга жавобан


BOTIR
Сана: 18.06.2012 18:47. BOTIRга ёзиш
+0; -0
Шунча нарсани ёзган одам нахотки исм фамилиядан кейин нукта куйиб яна вергул :-D

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKRONALDO
Сана: 18.06.2012 16:28. UZBEKRONALDOга ёзиш
+1; -0
Мақола ажойиб ёзилган! Барчаси тўғри гаплар. Лекин битта жойига тушунмадим. Бу мақолани ким ёзган Беҳзод ҚОБУЛОВ ёки Сабоҳат ДУСЧАНОВА?

Беҳзод ҚОБУЛОВ уларнинг диссертацияси асосида тайёрлаган деб ҳисобласак нега унда охирида Беҳзод ҚОБУЛОВ ҳам турибди... тепадиги ёзилганларга терс эмасми шу жойи...

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.