«Барселона» клубининг 12-13 ёшли футболчилари Токиода ўтказилган World Challenge Cup турнири ғолиби бўлди. Финалда улар маҳаллий «Омиа» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг мағлуб бўлган японияликлар кўз ёшларини тийиб туролмади, испанияликлар эса ҳақиқий спортчиларга хос иш қилиб, рақибини юпатишди.