Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Андижонлик олти ўғлон — Осиёда чемпион

Баҳо:
+ | -

1news.uz —  Андижонлик олимпиадачиларнинг “Рио-2016″даги зафарли юришларидан руҳланган вилоят спортчилари турли миқёсдаги мусобақаларда юртимиз довруғини таратишга интилишяпти.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида катталар ҳамда болалар-ўсмирлар ўртасида комбат айкидо бўйича ўтказилган Осиё очиқ биринчилигида ҳамюртларимиз номи яна фахр билан тилга олинди.

Мазкур беллашувда халқаро комбат айкидо ассоциацияси вилоят бўлимининг раҳбари, иқтидорли мураббий Дилшодбек Эшонов (суратда – ўртада) 76 кг. вазн тоифасида катталар ўртасидаги баҳсда ғолибликни қўлга киритди.  Мураббийдан ибрат олган шогирдлар – Машҳурбек Мадаминов (70 кг.), Омадбек Сотволдиев (60 кг.), Шаҳбоз Тошпўлатов (60 кг.), Темур Зуҳирдинов (58 кг.), Муслимбек Мирзаев (30 кг.) ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. Улар келаси йилнинг бошида Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма  жамоаси сафида майдонга тушадилар.

– Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёми арафасида шундай натижага эришганимиздан мамнунмиз, – дейди комбат айкидочиларимиз устози Д. Эшонов. – Бу, улуғ тўйга бизнинг тўёнамиздир.

Муаллиф: Элмурод Эрматов, Андижон, Рустамжон Эшонов олган суратлар

Манба: 1news.uz
Киритилди: 20:12, 29.08.2016.
Ўқилди: 7888 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.