Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Криштиану Роналду энг яхши футболчи бўлишга муносибми?

Баҳо:
+ | -

Пайшанба оқшомида Чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими билан бирга яна бир эътиборга молик воқеа содир бўлди. Яъни Европанинг энг кучли футболчиси аниқланди. Бу мукофот кутилганидек Роналдуга насиб этди. Аслида, мазкур совринга уч нафар футболчи номзодлик қилганди. Булар Антуан Гризманн, Гарет Бейл ва Криштиану Роналду. Шу ўринда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: ушбу мукофотнинг Роналдуга берилиши тўғримиди?

ГАРЕТ БЕЙЛ — ТЕРМАДА ЯХШИ, ЛЕКИН...

Кўпчилик «Роналдудан кўра Бейл олгани маъқул, у анчагина тер тўкди», деган фикрларни илгари сурди. Бу фикрда ҳам жон бор эди, албатта. Чунки «Реал»нинг Европа чемпионлар лигаси ғолиби

бўлишида Бейл Роналдудан кам ҳисса қўшгани йўқ. Қатор голлар урди, ҳар доим фаоллиги билан ажралиб турди. Қолаверса, Европа чемпионатида ҳам Уэлснинг яққол етакчиси эканлигини исботлади. Айнан у киритган голлар Уэлс терма жамоасининг ярим финалгача етиб келишига катта ҳисса қўшди. Аммо терма жамоа ярим финалда айнан Роналду тўп сурадиган Португалия терма жамоасига мағлуб бўлди. Гарет Бейл айни дамда Роналдудан кучлироқ, тезкорроқ, шу жиҳатдан, у Европанинг энг яхши футболчиси номини олиши керак бўлгандир, аммо бир жиҳат Гаретга халал беради, бу — ютуқлар. Унинг рақобатчиси бўлмиш Криштиану Европа чемпиони

деган номни қўлга киритиб бўлди.

 

ТУРНИР ТЎПУРАРИДА ҲАМ ИМКОНИЯТ БОР ЭДИ, БИРОҚ...

Бу мавсумда яққол порлаб чиққан Антуан Гризманнинг Европанинг энг яхши футболчиси деб топилишини кўпчилик истаган бўлиши табиий. Боиси, Гризманн «Атлетико» сафида ҳам, Франтсия термаси сафида ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Айниқса, Европа чемпионатида 6 та гол киритиб, яққол тўпурарга айланди. Ҳатто агар у кейинги сафар камида учта тўп киритса, Европа чемпионатлари тўпурарлиги борасидаги рекордни такрорлаган бўлади. Бундай натижани қайд этиш учун эса Роналду бир неча марта Европа чемпионатида ўйнади. Гризманнга эса иккита Европа чемпионати етарли бўлиши мумкин. Қолаверса, Гризманн клуб ва жамоада етакчи бўлишни

уддалади. Франтсиядек тажрибали футболчилари бор термада етакчига айланиш осон иш эмас, албатта. Бироқ Гризманнинг Роналдуга ета олмаслигига бир жиҳат халал беради, у иккита финалда ҳам айнан Роналдунинг жамоасига мағлуб бўлди. Бу ҳам етмагандек, керакли вазиятларда пеналтидан фойдалана олмади. Энг ёмони эса иккита финалдаги аламли мағлубиятдир.

Бундан ташқари, Гризманн Франтсия термаси аъзоси, франтсузлар эса мусобақа фаворити ҳисобланарди. Бу термада Португалия ва Уэлсдагига қараганда ижрочилар кўп, жамоа анчагина нарсага қодир эди. Кўпчилик «Агар Бейл Франтсия термасида ўйнаганида, у ҳам Гризманндек тўпурар бўла оларди», деган фикрни илгари сурмоқда. Эҳтимол, чиндан ҳам шундайдир. Боиси,

Уэлсда ижрочилар, Бейлни тўп билан таъминлай оладиганлар кам эди. Португалия ҳам шундай. Аксарият ёш футболчилардан тузилган терма жамоада Роналду яққол етакчи ҳисобланарди ва бор масъулият унинг зиммасига тушганди. Айни шу омиллар Антуаннинг Европанинг энг яхши футболчиси, деб топилишига халал берди.

 

КРИШТИАНУ НEГА МУНОСИБ ЭДИ?

Бунинг асосий сабаби, Роналдунинг ютуқлари. Криштину «Реал» билан Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионати бош совринини қўлга киритди. ЕЧЛ финалида «Атлетико»га қарши бўладиган ўйин арафасида жиддий жароҳати бўлса-да, даволанишга ҳаракат қилди ва буни уддалаб, финалда клубига ёрдам бера олди. Европа чемпионатида эса иккита голи билан Португалияни турнирда олиб қолди. Ҳа, агар Роналдунинг голлари бўлмаганида Венгрия термаси португалларни мусобақалар муддатидан аввал чиқариб юборарди. Гарчи финалда жароҳат олиб, майдонни анча эрта тарк этган бўлса-да, Роналду ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Финал куни португалиялик футболчилар бош мураббийнинг эмас, мураббийга айланган Роналдунинг кўрсатмаларига кўпроқ амал қилишган бўлса, не ажаб! Айниқса, Криштианунинг ўша кунги ҳаракатлари, ҳиссиётлари

узоқ вақт жаҳон ОАВ эътиборидан тушмай келди. Хуллас, Роналду Европанинг энг кучли футболчиси номига ҳақли равишда муносиб деб топилди.

 

Илҳом

Манба: penalti.uz
Киритилди: 22:14, 29.08.2016.
Ўқилди: 12504 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.