«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетик» (1:0) клубига қарши ўйинда сонидан жароҳат олди, деб хабар бермоқда Sports.ru.
Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги номаълум, бироқ у Аргентина терма жамоасига ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида ёрдам бера олмайди.
Лекин футболчи терма жамоа қароргоҳига ташриф буюради ва жамоадошлари билан муносабатларини тиклаб олишга ҳаракат қилади.