«Милан» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо Силвио Берлускони ҳақида фикр билдирди.
"Бизнинг муносабатларимиз ҳар доим яхши эди, Берлускони мен учун допинг эди.
«Ювентус»га қарши ЕЧЛ финали олдидан у сўзлаган нутқни ҳеч қачон унутмайман.
Берлускони улкан обрўга эга эди.
Баъзан у шунча маълумотни қаердан олишига ҳайрон қолардим", - дейди Гаттузо.