Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Бугун ФИФАнинг навбатдаги рейтинг жадвали эълон қилинди. Ўзбекистон терма жамоаси бир ой аввалги рейтингга нисбатан бир поғонага кўтарилди.

Жамоамиз Эронга ютқазиб, Хитойни мағлуб этиши оқибатида ўзининг ўртача очкосини 4тага камайтирган. Шунга қарамай, Россия терма жамоасининг кескин пастлаб кетиши туфайли, умумий жадвалда 1та ўрин кўтарилганмиз.

Терма жамоамиз Осиёда тўртинчи поғонани банд этиб турибди. Эрон терма жамоаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабалардан кейин бирданига 10 поғона кўтарилиб, 27-ўринга чиқиб олди. Австралия терма жамоаси 40-қаторни (+5 кўтарилиш) эгаллаб турган бўлса, Жанубий Корея 44-поғонага жойлашган (+3). Япония (51), Саудия Арабистони (54) ва БАА (70) терма жамоалари биздан кейинги ўринларни банд этишган.

ЖЧ-2018 саралаш гуруҳимиздан ўрин олган Хитой ва Қатар терма жамоалари 6 поғонадан пастлаб, мос равишда 84 ва 91-ўринларга жойлашишган. Сурия эса бирданига 18 қаторга сакраб, топ-100га кирди (96-ўрин).

Ўзбекистон терма жамоаси МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида 2-ўринга чиқиб олганини таъкидлаш лозим. Фақат Украина термаси 29-ўрин билан жамоамиздан юқорида жойлашган. Россия эса 53-ўринга тушиб кетди ва собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида 3-жамоага айланиб қолди.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида 2та учрашувни муваффақиятсиз ўтказганига қарамай, умумий рейтингни бошқаришда давом этади. Месси ватандошлари ўз очколарини 25 баллга камайтиришган ва ҳозирда 1621 очкога эга бўлиб туришибди. Сегнтябрь ойи рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Бельгия терма жамоаси бирданига 2та қатор пастлаши оқибатида Германия ва Бразилия 2 ва 3-ўрин поғоналарга кўтарилиб олишди. Кучли бешликни Колумбия якунлаб берди. Шунингдек, кучли ўнликдан Чили, Франция, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари ўрин олишган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:35, 20.10.2016.
Ўқилди: 22416 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.