«Интер» раҳбарияти бош мураббий Франк де Бурнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Спортинг» ва «Олимпиакос» клубларида ишлаган Марку Силва «нерадзурри» бош мураббийи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" раҳбарияти бош мураббий Франк де Бурга бир ўйинга муҳлат берган. Агар клуб "Торино"га қарши ўйинда мағлубиятга учраса, у истеъфога чиқарилади.