Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Ўзбекистон кубоги 1/2 финал. «Локомотив» дастлабки ўйинда «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичи доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин якунига етди. Унда темирйўлчилар минимал ҳисобда ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув нисбатан ёпиқ бўлди. Томонлар у қадар кўп хавфли вазиятларни яратишмади. Илк хавфли ҳужумлар баҳснинг 32-дақиқасига тўғри келди. Санжар Шоаҳмедов 6-7 метрдан "Бунёдкор" дарвозаси томон муваффақиятли зарба бера олмади. Ушбу ҳужумдан кейин 2-3 дақиқа ичида томонлар яна бир мартадан хавфли вазият яратишди, аммо дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин суръати ўзгармади. Тўпни майдон эгалари назорат қилган бўлсалар, "Бунёдкор" қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Микляев шогирдлари ҳисобни очишди. Кападзе жарима майдончаси ташқарисидан юмшоқ тарзда дарвозабон майдончаси бурчагига узатма берди. Мирзаев бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди. Жавоб ўйини 2 ноябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги 1/2 финал, дастлабки ўйин
16:00 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:0 (0:0)
Гол: Сардор Мирзаев (82)
Огоҳлантиришлар: Сервер Жепаров (60) — Юрица Бульят (30)
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Юлдашев, Кахи Махарадзе, Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров (Икром Алибоев 90+2), Санжар Шоаҳмедов (Тимур Кападзе 73), Марат Бикмаев (Артур Геворкян 81), Темурхўжа Абдухолиқов
«Бунёдкор»: Муроджон Зухуров, Акрамжон Комилов, Жавлон Иброҳимов (Забиҳилло Ўринбоев 88), Сато Минори, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов (Сардор Азимов 76), Дилшод Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров, Юрица Бульят
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:55, 25.10.2016.
Ўқилди: 9577 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.