Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Андрей Микляев: "Бугун ва ниҳоят гол ура олганимиздан жуда хурсандман"

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Локомотив” “Бунёдкор”га қарши баҳс юритди.

Анчагина кескин курашларга бой тарзда ўтган учрашувда “Темирйўлчилар” Сардор Мирзаев томонидан киритилган ягона гол эвазига зафар қучишди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун ва ниҳоят гол ура олганимиздан жуда хурсандман. Зеро сўнгги учрашувларда рақиб дарвозаси томон йўл топишга бироз қийналаётган эдик. Умуман олганда эса бугун ҳақиқий кубок ўйинига гувоҳ бўлдик. Хавфли вазиятлар ва тезкор ўйин кузатмадик, “Бунёдкор” ўз жарима майдонига беркилиб олди. Биз эса яратилган бир нечтагина қулай имкониятлардан бирини голга айлантира олдик ва натижада ғалаба бизга насиб этди. Нима бўлганда ҳам бугун биз ғолиб бўлдик, бунинг учун йигитларга ташаккур изҳор этаман.

Таркибда бир нечта кутилмаган ўзгариш қилганимиз эса охирги пайтларда тез-тез ўйин ўтказаётганимиз билан боғлиқ. Қолаверса юртимизда мавсум ҳам нихоялаб бормоқда. Баъзи ўйинчилар мавсум бошидан буён танаффуссиз ўйнаб келишаётган эди. Шу сабабли бундай ўйинчиларга дам бериш орқали ҳали кучга тўла бир нечта футболчиларни синаб олишни маъқул кўрдик. Натижа эса ёмон бўлмади, омад бугун бизга кулиб боқди, - дейди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:12, 25.10.2016.
Ўқилди: 9334 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.