«Ювентус» бош директори Жузеппе Маротта яримҳимоячи Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед» клубига трансфери ҳақида маълумот берди.
«Погба 4 йилни биз билан ўтказди ва Англияга қайтишни истади. Унинг трансфер суммаси 105 млн еврони ташкил қилди, яна 5 млн евро бонуслар кўринишида тўланадиган бўлди. Бу банд ишга тушиши учун «МЮ» футболчи билан шартномани узайтириши ёки камида 50 млн еврога сотиши шарт.
Мино Райола трансферни амалга оширгани учун 27 млн евро олди.
Биз Погбани қўйиб юбормоқчи эмасдик, аммо вазият шуни тақозо этди» - деди Маротта Juvenews хабарида.