Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Қизлар футболига қизиқиш катта

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 30 миллионга яқин аёл футбол билан шуғулланади. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) қошида ҳам аёллар футболи бўйича қўмита ташкил қилинган бўлиб, биринчи жаҳон чемпионати 1991 йилда Хитойда бўлиб ўтди. 1996 йилда аёллар футболи Олимпиада ўйинлари сирасига киритилди. Шундан сўнг миллионлар ўйини хотин-қизлар орасида оммалашди.

Қувонарлиси, давлатимиз Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб хотин-қизлар футболига эътибор қаратди ва бу соҳани қўллаб-қувватлаб келяпти. Хўш, қизлар неча ёшдан бошлаб футбол билан «дугона» тутинганлари маъқул? Улар қандай хусусиятларга эга бўлиши лозим? Бу каби саволларга мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири — «Севинч»нинг тажрибали ҳужумчиси Зебо Жўраева билан суҳбатлашганимизда жавоб топдик. Юртимиз футболида ўзига хос ўринга эга Зебо Қашқадарё вилояти ўузор туманидаги «Чаноқ» ма-ҳалласидан. Болалигидаёқ Зебода футболга меҳр уйғонишида у униб-ўсган муҳитнинг таъсири катта бўлди.

— Мен оилада еттинчи фарзандман, — дейди у. — Отам ўз орзулари рўёбини менда кўрди, шекилли, 4 ёшимдан ўзи билан маҳалламизда ўтказиладиган футбол ўйинларига олиб борди. Ўйинчиларнинг майдондаги хатти-ҳаракатини кўриб завқланардим. Кейинчалик ўзимда шу спорт тури билан шуғулланиш иштиёқи уйғонди. Бу шахс сифатида шаклланишимда ҳам ёрдам берди. Футбол — менинг ҳаётим. Мазкур спорт тури инсонни нафақат жисмоний, балки ақлий ва маънавий жиҳатдан ҳам тарбиялайди. Ўзгаларга ёрдам бериш, жамоада ишлаш, одамларни қадрлаш ва улардан доимо бирор-бир нарсани ўрганиш кўникмасини шакллантиради.

Футболчи бўлишни орзу қилган қизларнинг машғулотларни 5-6 ёшдан бошлаши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, мураббий танлашда ҳам эътиборли бўлган маъқул. Боиси аёл мураббий қизларнинг ҳиссиёти, психологик ҳолатини яхши тушунади. Бу спортчининг майдондаги ўйинларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қизларнинг руҳан тетиклиги ғалабага ишончни оширади. Спортга ошно тутинган қизлар эса соғлом бўлиб улғаяди. Албатта, спорт турларининг оммалашишида маҳалланинг ўрни беқиёс.

— Бугун болалар спортини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ қизларининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароит яратилмоқда, — дейди «Чаноқ» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ситора ўаниева. — Бундай кенг кўламли ишлар самарасини миллионлар ўйини — футбол, хусусан, аёллар футболи жадал оммалашиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Маҳалламизда ҳам қизлар учун алоҳида футбол тўгараклари ташкил этилган. Анъанавий тарзда мусобақалар ҳам уюштириб келяпмиз. Қувонарлиси, маҳалламиз ифтихори Зебо Жўраевага ҳавас қилиб, футбол билан шуғулланаётган қизларимиз сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Йиғинда қизлар футбол техникаси, қонун-қоидаларини малакали мураббиялар раҳбарлигида пухта ўзлаштирмоқда. Замонавий футбол майдонлари улар ихтиёрида.

Зебо Жўраева учун кузнинг учинчи ойи омадли келди. У жамоаси билан 12 бор Ўзбекистон чемпиони деган шарафга мушарраф бўлди.

Эслатиб ўтамиз: «Севинч» қаторасига 10 мавсумдан бери чемпионлик шоҳсупасини эгаллаб келмоқда. Ҳа, бирдамлик, ўзаро ҳурмат қарор топган жамоага ҳамиша шундай зафарлар ёр бўлади.

Садоқат МАХСУМОВА

Манба: mahallagzt.uz
Киритилди: 13:28, 14.11.2016.
Ўқилди: 7908 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.