Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Севинч" мавсумни аъло даражада якунлади

Баҳо:
+ | -

“Севинч” жамоаси учун 2016 йилги футбол мавсуми жуда сермаҳсул бўлди. Жамоамиз бу йил ҳам мини футбол ва катта футболда ҳам рекорд натижаларни қайд этди.

“Севинч” бу йилги мавсумда мини футболда ҳам катта футболда ҳам барча совринларга эгалик қилди. Жамоамизнинг жорий йилдаги фаолиятининг сарҳисобини эътибрингизга ҳавола қилаяпмиз.

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА

“Севинч” профессионал футбол клуби 2016 йилги футбол мавсумини мини футболдаги иштироки билан бошлаган эди. Ўзингизга маълум, футболчиларимиз мини футболда ҳам катта футболда ҳам ўйнай оладиган мамлакатимизнинг камдан-кам жамоаларидан бири ҳисобланади.

“Севинч” жамоаси бу йилги мини футбол бўйича феврал ва март ойларида Тошкентда ўтказилган XII Ўзбекистон чемпионатида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, барча учрашувларда ғалаба қозонди. Бу билан жамоамиз ўз тарихидаги мини футбол бўйича 12-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.

“Севинч” жамоаси шунингдек бу йилги мини футбол бўйича X Ўзбекистон Кубогида жами 5та учрашув ўтказиб барчасида ғалаба қозонди ва ўз тарихида 9 карра мини футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди.

КАТТА ФУТБОЛ БЎЙИЧА

“Севинч” профессионал футбол клуби бу йилги XII Ўзбекистон чемпионатида жами 20та учрашув ўтказди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди. Футболчиларимиз рақиблар дарвозасига 93та тўп киритишди. Ўз дарвозаларидан 9та гол ўтказишган. Бу кўрсаткич бўйича ҳам жамоамиз рекорд натижага эришди. Яъни жорий чемпионатда иштирок этган ҳеч бир жамоа шунча гол урмаган ва шунча кам гол ўтказмаган. Жамоамиз жами 60та очкога эга бўлди ва XXII Ўзбекистон чемпионатида чемпионликни қўлга киритди. Бу билан “Севинч” жамоаси ўз тарихида 12-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Шуниси диққатга сазоворки, жамоамиз бу йилги чемпионатни чемпионат тугашига икки тур қолганда, муддатидан аввал қўлга киритди.

Ким қанча гол урди?

1.Зебо Жўраева – 24та
2.Феруза Турдибоева – 12та
3.Нилуфар Қудратова – 11та
4.Маҳлиё Сарикова – 7та
5.Камола Рискиева – 7та
6.Малика Бурханова – 6та
7.Ильвина Аблякимова – 6та
8.Саида Хандамова – 5та
9.Зумрат Назарова – 4та
10.Улдона Тўхтаева -4та
11.Танзиля Зарбиева – 3та
12.Мафтуна Шойимова – 2та
13.Шахзода Жамолова – 1та
14. Мухлиса Отақўзиева (“Нефтчи W”, автогол) – 1та
ЖАМИ: 93та гол.

“Севинч” жамоаси ўйинчиларининг умумий статистикаси
Рақ. Исми шарифи Амплуаси Ўйин Дақиқа Гол СК ҚК
10 Зебо Жўраева (с) Ҳужумчи 19 1607 24 2 1
20 Зумрат назарова Ҳимоячи 19 1621 4 1 0
8 Камола Рискиева Ярим ҳим. 19 1564 7 6 0
12 Лайло Тилавова Дарвозабон 11 564 0 1 0
37 Малика Бурханова Ҳужумчи 14 741 6 1 0
16 Матлуба Абдирасулова Дарвозабон 12 626 0 0 0
19 Мафтуна Шойимова Ҳимоячи 16 1200 2 2 1
9 Маҳлиё Сарикова Ҳужумчи 9 570 7 1 0
5 Маҳлиё Юсупова Ҳимоячи 17 1373 0 4 1
77 Нилуфар Қудратова Ҳужумчи 16 1153 11 0 0
1 Ольга Кахарова Дарвозабон 12 592 0 0 0
4 Саида Хандамова Ярим ҳим 19 1545 5 4 0
17 Танзиля Зарбиева Ярим ҳим. 17 941 3 0 0
15 Улдона Тўхтаева Ҳужумчи 2 52 4 0 0
7 Феруза Турдибоева Ярим ҳим. 15 1267 12 4 0
11 Шахзода Жамолова Ярим ҳим 18 1419 1 1 0
27 Шодия Тошева Ҳимоячи 13 665 0 0 0
18 Шохида Тожиддинова Ҳимоячи 9 243 0 0 0
25 Ильвина Аблякимова Ҳимоячи 17 1038 6 1 0

Энг, энглар…

Энг кўп гол урган футболчи – Зебо Жўраева – 24та
Энг кўп майдонда ҳаракат қилган ўйинчи – Зумрат Назарова – 1621 дақиқа (19та ўйин)
Энг ёш ўйинчилар–Шохида Тожиддинова, Малика Бурханова, Мафтуна Шойимова (17 ёш)

Дарвозабонларимиз кўрсаткичи
Исми шарифи Ўйин Дақиқа Қўриқ ўйинлар сони Ўтказган голи
Ольга Кахарова 12 592 8 2
Матлуба Абдирасулова 12 626 10 4
Лайло Тилавова 11 564 10 3

“Севинч”нинг бу йилги XV Ўзбекистон Кубогидаги иштироки

XV Ўзбекистон Кубоги финалигача бўлган босқичда жамоамиз жами 7та учрашув ўтказди, 6та учрашувда ғалаба ва 1та учрашувда дуранг натижа қайд этиб, Ўзбекистон Кубоги-2016 финалига йўлланма олди.

XV Ўзбекистон Кубоги финали Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида 14 ноябр куни бўлиб ўтди. Бунда “Севинч” жамоаси Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан баҳс юритди. Финал учрашувида жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тархида 9-марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди.

Албатта бу катта ютуқлар ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Бу рекорд даражадаги ютуқлар замирида футболчиларимиз ва мураббийларимизнинг машаққатли меҳнати бор.

Жамоамиз бош мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи – Владислав Николаевич Хан бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларимизни ана шундай ютуқларга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлай олди. Мураббийларимиз бошчилигидаги футболчиларимиз Ўзбекистон аёллар футболида рекорд натижани қўлга киритишди. Бунақаси ҳали бўлмаган.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 19:27, 16.11.2016.
Ўқилди: 7158 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.