Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (Фотожамланма)

Баҳо:
+ | -

Ўз тарихида ўн иккинчи Ўзбекистон чемпионлигини, тўққиз карра Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Севинч” жамоасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросими “Геолог” маданий ва спорт соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги “Дельфин” ресторанида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида “Севинч” профессионал футбол клуби президенти, “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори О.Ш.Темиров ва бош ҳомий ташкилотининг раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аёллар футбол бўйича координатори А.Б.Файзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Насаф” ПФК, “Шўртан” ПФК ҳамда “Машъал” ПФК раҳбарлари, шунингдек бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Тақдирлаш маросимида клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, “Севинч” жамоасининг бу йилги мавсумда қўлга киритган ютуқлари билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимида футболчиларга ва мураббийларга чемпионлик олтин медаллари ва Ўзбекистон аёллар футболи асосациясининг 1-даражали дипломи тантанали равишда топширилди.

Еттита номинация бўйича ғолибларга махсус ёрлиқлар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

“Севинч” жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги “Йил кашфиёти” номинациясига – Мафтуна Шойимова, “Энг ёш ҳужумчи” номинациясига – Малика Бурханова, “Энг яхши дарвозабон” номинациясига – Ольга Кахарова, “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига – Камола Рискиева, “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясига – Феруза Турдибоева, “Энг кўп майдонга тушган ўйинчи” номинациясига – Зумрат Назарова ва “Энг яхши тўпурари” номинациясига жамоа сардори ва ҳужумчиси – Зебо Жўраевалар сазовор бўлишди.

Тантанали маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулин, “Шўртан” ПФК бош директори Ш.М.Намозов, “Машъал” ПФК спорт директори А.Р.Юмангуловлар “Севинч” жамоасини бу йилги ютуқлари билан самимий табриклашиб, клуб номидан эсдалик совғаларини топширишди.

Маросимда “Севинч” профессионал футбол клуби менеджери Н.Н.Халилов ва жамоамиз бош мураббийи В.Н.Ханлар бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига клубимиз номидан ташаккурномалар топширишди.

Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда – хурсандчилик ва ўйин-кулгу билан бўлиб ўтди.

"Севинч" - 12 карра Ўзбекистон чемпиони

 

"Севинч" сардори - Зебо Жўраева

 

Тақдирлаш маросимидан лавҳа

 

"Севинч-2" жамоаси мураббийи Гулнора Тўраева

 

"Севинч"нинг ёш футболчилари Нилуфар Қудратова ва Малика Бурханова

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 09:28, 18.12.2016.
Ўқилди: 11171 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.