Кириш Регистрация

Ўзбекистон ФИФА рейтингида Россияга яқинлашиб қолди

Баҳо:
+ | -

Бугун ФИФА дунё терма жамоаларининг 2016 йилдаги сўнгги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси йилни 62-ўринда якунлайдиган бўлди.

Аввалги ойдаги жадвал билан таққослаганда, терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 5тага кўпайган, аммо жамоамиз ўз поғонасини ўзгартирмаган.

Ўз навбатида Россия терма жамоаси қуйига шўнғишда давом этмоқда. Айни пайтда улар 592 очко билан 56-ўринни эгаллаб турибди. ЖЧ-2018 мезбони билан Ўзбекистонни 6 ўрин ёки 34 очко ажратиб турибди холос.

Умумий рейтингнинг юқори қисмида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Топ-10 қуйидагича кўриниш олган:
1. Аргентина — 1634 балл
2. Бразилия — 1544
3. Германия — 1433
4. Чили — 1404
5. Бельгия — 1368
6. Колумбия — 1345
7. Франция — 1305
8. Португалия — 1229
9. Уругвай — 1187
10. Испания — 1166

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:44, 22.12.2016.
Ўқилди: 22808 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.