Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Насаф» иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” жамоамиз янги мавсумга тайёргарликларнинг дастлабки босқичи якунида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказди. Назорат учрашувлари “Марказий” стадион ёнидаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтди.

Дастлабки назорат учрашувида мураббийлар асосан асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширишди. Биринчи бўлиб учрашувдаги ҳисобни “Шўртан” жамоаси очган бўлсада, орадан уч дақиқа ўтиб Шахбоз Эркинов пенальтидан ҳисобни тенгалаштирди. Орадан олти дақиқа ўтиб яна моҳир ҳужумчимиз ўзининг иккинчи голини киритди ва ҳисобни 2:1га ўзгартирди. Учрашувдаги жамоамизнинг яна бир голини Фарруҳ Сайфиев киритди. “Шўртан” жамоасининг учрашувдаги иккала голига ҳам Ғулом Раҳмонов муаллифлик қилди. Шундай қилиб, биринчи назорат учрашуви 3:2 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

1-назорат учрашуви. 28.12.2016
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор)  3:2 (2:1)
Учрашув ҳаками: Фирдавс Норсафаров
Голлар: Шахбоз Эркинов (пен.) 30’-1:1, 36’-2:1, Фарруҳ Сайфиев, 83’-3:2 - Ғулом Раҳмонов, 27’-0:1, 68’-2:2
“Насаф”: Элдор Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Ильдар Маматказин, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Азамат Алланиёзов. Шахбоз Эркинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Дилшод Хушбаков.
“Шўртан”: Алибек Туробов, Азамат Исроилов, Мирмуҳсин Сатторов, Умар Эшмуродов, Акрам Баҳромов, Маъруф муродов, Олимжон Каримов, Элдор Бойматов, Ғулом Раҳмонов, Юсуф Бўриев, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Элёр Тоғаев, Шаҳзодбек Ҳусанов.

Иккинчи назорат учрашувида мураббийлар асосан ёш футболчиларни майдонга туширишди. Шуниси эътиборлики, бу учрашув биринчи учрашувга нисбатан қизиқарлироқ ва голларга ҳам бой бўлди. Навбатдаги назорат учрашувидаги жамоамиз голларини Бобир Абдухолиқов (2), Дилшод Хушбаков (2), Сирожиддин Қўзиев ва Ислом Рашидхоновлар киритишди. “Шўртан” жамоасининг учрашувдаги ягона голини Ихтиёр Пардаев киритди.

Иккинчи назорат учрашувида жамоамизда икки нафар янги ўйинчи ҳаракат қилди, булар “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари таркиби ўйинчиси, дарвозабон Азиз Исоқов ва биринчи лига вакили “Косонсой” жамоасининг ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаевдир.

“Насаф” жамоаси иккинчи назорат учрашувида “Шўртан” жамоасини йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2-назорат учрашуви. 28.12.2016
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор) 6:1 (1:0)
Учрашув ҳаками: Наим Қосимов
Голлар: Бобир Абдухолиқов (пен.), 6’-1:0, 60’-3:0, Дилшод Хушбаков (пен.), 49’-2:0, 70’-4:0, Cирожиддин Қўзиев (пен.), 82’-5:1, Ислом Рашидхонов, 89’-6:1 – Ихтиёр Пардаев, 73’-4:1.
“Насаф”: Азиз Исоқов, Шарф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев, Ислом Кенжабоев, Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков, Анвар Хожимирзаев,Сирожиддин Қўзиев, Ислом Рашидхонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Бобир бдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хушбаков, Нажмиддин Нормуродов.
“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Мирмуҳсин Сатторов, Шербек Эшмирзаев, Тимур Комилжонов, Рустам Ҳайдаров, Илҳом Абдиев, Элёр Тоғаев, Миржалол Мирзаёров, Шоҳжаҳон Маъмуров.
Захирадан майдонга тушганлар: Оғабек Эркинов, Нурбек Йўлдашев, Арсло Элбеков, Ихтиёр Пардаев, Санжар Ахмедов, Изатилло Холлиев, Сарвар Мирзаев.

Бугундан “Насаф” жамоаси футболчиларига янги йил байрами муносабати билан қисқа дам олиш кунлари берилди. Жамоа энди 3 январь кунидан мавсум тайёргарликларини 2-босқичини бошлашади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:28, 28.12.2016.
Ўқилди: 7180 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.