Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Самвел Бабаян: «Одил Аҳмедов «Краснодар»ни тарк этмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов "Краснодар"ни тарк этмайдиган кўринади. Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ТАСС мухбирига маълум қилди.

Аввалроқ Аҳмедов Хитойнинг "Шангхай СИПГ" клуби билан шартнома имзолагани ҳақида маълумот тарқатилганди.

"Ҳозирда Одил Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси. У ўз олдига юқори амбиция қўядиган футболчи. У ўз ўйини орқали "Краснодар"га наф келтирмоқда. Мен у билан пайшанба куни гаплашдим ва у менга ўз жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди. У "Краснодар"нинг йиғинига йўл олади ва назорат ўйинларида иштирок этади. Ҳозирда Одил курортда эмас, Тошкентда таътилни ўтказмоқда", - дейди Бабаян.

Аҳмедов 2014 йилда "Анжи"дан "Краснодар"га ўтганди. У Россия чемпионатининг ушбу мавсумида 16та ўйинда майдонга тушди.

Манба: tass.ru
Киритилди: 18:16, 29.12.2016.
Ўқилди: 15887 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.