Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Мавсум тараддуди: Олий лига жамоаларидан дараклар

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Олий лига клублари янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.

«Локомотив»

Амалдаги чемпион Янги йил байрами арафасида «Олмалиқ» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биринчи бўлим бошида «темирйўлчилар» кўригида қатнашаётган Кот-д~ивуарлик ҳужумчи Гнохере Кризо рақиб дарвозасини нишонга олди. Иккинчи бўлим аввалида унинг ўзи ҳисобни оширди. Орадан яна 2 дақиқа ўтгач, Диёр Туропов «Олмалиқ»нинг ягона жавоб тўпини киритди. 62-дақиқада эса белгиланган пенальтини «Локо» посбони Маъмур Икромов аниқ амалга оширди - 3:1.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров (Маъмур Икромов, 46), Салим Мустафоев (Фаррух Иброҳимов, 65), Муҳаммад Гнонтча Коне, Бобур Йўлдошев, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе (Ислом Тўхтахўжаев, 59), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Гнохере Кризо.

Учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига таътил берилди. Жамоа бугун пойтахтга йиғилади ва 7 январга қадар шу ерда шуғулланади. «Темирйўлчилар» шундан сўнг БААнинг Дубай шаҳрига йўл оладилар. Олий лига-2016да 22та гол уриб, чемпионат тўпурарига айланган Темурхўжа Абдухолиқов «Локо» сафида қолиш борасида қарор қабул қилди. Унинг олдида хорижий клублардан таклифлар бор эди. Ўз нав­батида, «Локомотив» ҳужумчи билан хайрлашишни истамаётганди. Хуллас, ҳар томонлама ўйлаб кўрган Темурхўжа 2017 йилги мавсумда ҳам «Локо» учун ўйнашни маъқул кўрди. Куни кеча клуб матбуот хизмати футболчи билан шартнома бир йилга узайтирилгани ҳақида хабар берди.

Шу ўринда айтиш жоиз, «Локомотив» аъзолари Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди. Бундан кўзланган мақсад бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди. Онкология илмий марказида даволанаётган болажонларни Темур Кападзе, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Марат Бикмаев, Икром Алибоев, Игнатий Нестеров каби футболчиларнинг ташрифи ғоят шодлантирди.

 

«Бунёдкор»

«Қалдирғочлар» қишки ўқув-машғулотлар йиғинининг биринчи бос­қичини якунлашди. Сергей Лушан15-28 декабрь кунлари оралиғида ўз шогирдлари билан Тошкентда тайёргарлик жараёнини олиб борди. Ушбу йиғин давомида Виктор Кумиков бошқарувидаги «Олмалиқ» билан назорат учрашуви ташкил этилди ва унда Достонбек Ҳамдамов томонидан урилган 2та гол «Бун­ёдкор»га ғалаба келтирди. Якунланган мавсум «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қилган Минори Сато, Юрица Бульят ва Александар Алемпиевичнинг шартномалари тугагани боис, улар жамоадан кетишди. «Бунёдкор» вакиллари таътилдан 4 январь куни қайтишади. Жамоа шу ой БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ташкил қилади. Унинг доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Рressandjournal.co.uk сайтининг хабар беришича, «Бунёдкор» хусусан, Шотландиянинг «Абердин» клуби билан ўйнайди. Бу баҳс 15 январь куни Дубайда бўлиб ўтади.

 

«Насаф»

Қаршиликлар тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунида «Шўртан» билан 2та назорат учрашуви ташкил этишди. Улар «Марказий» стадиони ёнидаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтди. Дастлабкисида мураббийлар асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширишди ва қаршиликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. «Насаф»нинг голларига Шаҳбоз Эркинов (2та) ва Фаррух Сайфиев муаллифлик қилишди.

«Насаф»: Элдор Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Элдор Маматказин, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Азамат Алланиёзов, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан майдонга тушганлар:Санжар Қувватов, Дилшод Хушбаков.

Иккинчи назорат ўйинида эса асосан ёш футболчилар ҳаракатланишди. Шуниси эътиборлики, бу учрашув биринчисига нисбатан қизиқарлироқ ва голларга бой бўлди. Қисқаси, Бобир Абдухолиқов (2та), Дилшод Хушбаков (2та), Сирожиддин Қўзиев ва Ислом Рашидхонов урган голлар эвазига «Насаф» 6:1 кўринишида устун келди. Иккинчи учрашувда қаршиликлар сафида 2 нафар янги футболчи майдонга тушди. Булар - «Қўқон-1912»дан таклиф этилган дарвозабон Азиз Исоқов ва «Косонсой» ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаев.

«Насаф»: Азиз Исоқов, Шароф Муҳиддинов, Азиз Ғаниев, Ислом Кенжабоев, Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков, Анвар Ҳожимирзаев, Сирожиддин Қўзиев, Ислом Рашидхонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Бобир Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар:Дилшод Хушбаков, Нажмиддин Нормуродов.

Шундан сўнг «Насаф» футболчиларига қисқа таътил берилди. Жамоа иккинчи йиғинини бугун бошлайди. Айтганча, «Насаф» дарвозабон Санжар Қувватов билан шартнома муддатини бир йилга узайтирди.

 

«Бухоро»

Жамоа ҳимоячиси Артём Филипосян Тошкентда операция қилинди. Маълумотларга қараганда, 28 ёшли футболчи февраль ойидан машғулотларни бошлайди. Жамоанинг ўзи шу кунларда режа асосида йиғинга киришади.

 

«Пахтакор»

«Шерлар» иккига бўлинган ҳолда, ўйин ўтказиб, тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлашди. Футболчилар билан асосан жисмоний ҳолатни тиклаш устида иш олиб борилди. «Чилонзор» стадионида ташкил этилган ўйин орқали эса уларнинг умумий формалари текшириб кўрилди. Янги йил байрамига боғлиқ танаффус 3 январь куни, яъни бугун тугайди. 3-14 январь кунлари маш­ғулотлар Тошкентда давом эттирилса, 15-30-саналар оралиғида БАА­нинг Шаржа амирлигида дастлабки хориж йиғини ташкил қилинади. Иккинчи хориж йиғинини эса 5-19 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиш кўзда тутилган. Айтиш жоиз, йиғиннинг биринчи босқичи якунланмасидан аввал «Пахтакор» футболчилари республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида кўрикдан ўтишди.

 

«Металлург»

Бекободликлар тайёргарликнинг биринчи босқичини Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгар» стадионида олиб боришди. Мураббийлар штаби ҳам асосий таркиб, ҳам ёшлар жамоаси ўйинчиларининг жисмоний ҳолатларини тиклашга катта эътибор қаратишди. 30 декабрь куни футболчиларга Янги йил байрами таътили берилди. У эртагача давом этади. «Металлург» иккинчи йиғинни ҳам Чирчиқда бошлайди. Бунисида назорат учрашувларига ҳам вақт ажратилади. Дастлабки  ўйин январнинг биринчи ўн кунлигида «Қўқон-1912»га қарши кечиши маълум. Жамоа ўтган йилги асосий таркибини сақлаб қолди, ҳисоб. Фақат «Бунёдкор»дан ижара асосида таклиф қилинган футболчилар пойтахтликлар ихтиёрига қайтишди. Уларнинг тошкентликлар сафида қолиш-қолмасликлари иккинчи йиғингача аниқланади. Шунингдек, 2016 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан «Металлург»да ўйнаган Шерзод Жалилов ҳамда Фаррух Шотурсунов янги мавсумга бошқа жамоаларда тайёргарлик кўришяпти. Иқтидорли ярим ҳимоячилардан бири Жаҳонгир Абдумўминов эса Таиланд клубларидан бирида кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида, «Металлург» мураббийлари таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор тажрибали ўйинчиларни кўз остиларига олишган.

«Шўртан»

Жамоа Қаршида «Насаф» билан 2 марта куч синашиб кўрди. Ғузорликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган биринчи ўйинда жамоанинг ҳар икки голи Ғулом Раҳмонов ҳисобига ёзилди.

«Шўртан»: Алибек Туробов, Азамат Исроилов, Мирмуҳсин Сатторов, Умар Эшмуродов, Акрам Баҳромов, Маъруф Муродов, Олимжон Каримов, Элдор Бойматов, Ғулом Раҳмонов, Юсуф Бўриев, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар:Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Элёр Тоғаев, Шаҳзодбек Ҳусанов.

Иккинчи назорат учрашувида мураббийлар ёш футболчиларни синаб кўришди. Ғузорликлар бу сафар 1:6 ҳисобида мағлуб бўлишди. «Шўртан»­нинг ягона голини Ихтиёр Пардаев урди.

«Шўртан»: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Йўлчи Файзуллаев, Мирмуҳсин Сатторов, Шербек Эшмирзаев, Темур Комилжонов, Рустам Ҳайдаров, Илҳом Абдиев, Элёр Тоғаев, Миржалол Мирзаёров, Шоҳжаҳон Маъмуров.

Захирадан майдонга тушганлар:Оғабек Эркинов, Нурбек Йўлдошев, Арслон Элбеков, Ихтиёр Пардаев, Санжар Аҳмедов, Иззатилло Холиев, Сарвар Мирзаев.

 

«СўҒдиёна»

Жиззах жамоаси вакиллари 27 декабрь куни Янги йил байрами дастурхони атрофида йиғилдилар. Шундан сўнг 4 январгача таътил эълон қилинди. Шу куни жамоа «Сўғдиёна» қароргоҳида йиғилади ва Зомин туманида йиғин бошлайди. Ҳозирча таркибдан ҳеч ким кетгани йўқ.

 

«Нефтчи»

Жамоа режага мувофиқ, дастлабки ўқув-маш­ғулотлар йиғинини ўз қароргоҳида олиб борди. Бош мураббий Андрей Фёдоров 21 декабрь куни Москвадан қайтганди ва барчасини ўз назоратига олди. Хуллас, унинг бошчилигида давом этган бир ҳафталик йиғин ниҳоясига етди. Андрей Витальевич шундан сўнг Янги йил байрамини оила аъзолари даврасида нишонлаш мақсадида 27 декабрь куни яна Москвага жўнаб кетди. У шу кунларда Фарғонага қайтади. Айтиш лозим, таркибда кутилмаган ўзгаришлар бор. Жамоа сардори ва етакчиси Мансур Саидов афтидан, раҳбарият билан келишолмаган кўринади. Негаки, у йиғинда кўриниш бермади. Охирги маълумотларга қараганда, Саидовга «Қизилқум» томонидан жиддий қизиқиш бор. Шунингдек, ҳимоячи Алишер Саматов ҳам «Нефтчи»дан кетди.

 

«ҚўҚон-1912»

Жамоанинг биринчи йиғини 27 декабрь куни ўз поёнига етди. Айнан шу куни йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Шундан ке­йин футболчилар кичик таътилга чиқишди. «Қўқон-1912»нинг иккинчи йиғини 3 январь куни (бугун) бошланади. Маш­ғулотларни пойтахтда давом эттириш режалаштирилган. Тошкентдаги йиғин чоғи жамоа сафига бир қатор футболчилар қўшилсалар, ажабмас. Айтганча, сербиялик легио­нерлар ҳам «Қўқон-1912» ихтиёрига навбатдаги йиғинда қайтишади. «Ўрда» ресторанида 2016 йил якунлари ва Янги йил муносабати билан ўтказилган байрам тадбирига келсак, унда Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Анорқулович Абдуллаев, Фарғона вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, «Марказий» стадиони ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

 

«ОлмалиҚ»

15 декабрь куни бошланган илк йиғин «Локомотив»га қарши кечган назорат ўйинидан сўнг якунига етди. Футболчилар 2 ҳафта давомида асосан тикланиш машқларини бажаришди. Шунинг баробарида 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. «Темирйўлчилар» билан бўлган охирги назорат учрашувида 17 нафар футболчи иштирок этди. Ислом Иномов аввалги баҳсда орттирган кичик жароҳати сабаб, майдонга тушмади. Раҳматилло Бердимуродов, Сулейман Аҳмедкаримов ва Низомиддин Зиёвуддинов эса машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида «Локомотив» ғалабаси билан якун топди. «Олмалиқ»нинг ягона голи Диёр Туропов томонидан урилди. Йиғин якунида Ҳайдаровга жавоб берилди. Низомиддин Зиёвуддинов эса машғулотларни ёшлар жамоасида давом эттиради. Қадамбой Нурметов ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Иккинчи йиғин 3 январдан 10-санагача яна Тошкентда олиб борилади. 9 январь куни «Навбаҳор» билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, таркибга бир қатор футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

 

«Обод»

Пойтахт клуби тайёргаликнинг биринчи босқичи сўнгги куни икки таркибга бўлиниб, ўйин ўтказди. Аниқроғи, якунланган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар («қизиллар») ва кўрикдаги ўйинчилар («яшиллар»)дан алоҳида таркиблар шакллантирилди. Бош мураббий Рауф Инилеев «қизиллар», Анвар Ғофуров эса «яшиллар»га бошчилик қилди. 3 бўлимдан иборат беллашув голларга бой ўтиб, «қизиллар» рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилишди. Тажрибали Павел Соломин «хет-рик»ка эришган бўлса, яна бир голга Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Шу тариқа жамоа таътилга чиқди. Тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бугун бошланади.

«Қизиллар»: Умиджон Ёрбеков, Ғайрат Умиров, Сардор Қаҳҳоров, Жавлон Искандаров, Аброр Ҳусинов, Фарҳод Мираҳматов, Дониёр Ҳасанов, Санжар Рихсибоев, Павел Соломин, Шоҳруз Норхонов, Суннат Эрматов.

«Яшиллар»: Акмал Турсунбоев (Убайдулло Иноятуллаев), Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Дилмурод Жўрабоев, Даниэль Насриддинов, Санжар Тўрақулов, Шерзод Жалилов, Сардор Собирхўжаев, Исмоил Жасурхўжа, Суннатилла Абдуллажонов, Анвар Раҳимов.

 

«Навбаҳор»

Наманганда ташкил этилган дастлабки йиғин якунланди. «Навбаҳор» унинг охирги куни  биринчи лига вакили «Хотира-79» билан назорат ўйини ўтказди. «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби сунъий майдонидаги учрашувда уйчиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин дебю­тида Тоҳир Шамсиддинов жарима майдончасига етказиб берилган тўпни дарвозага йўллади. Бироқ биринчи бўлимнинг ўзида Даврон Исоқов ва Соҳиб Абдуллаев «Навбаҳор» пос­бони Акмал Ортиқовни бир мартадан доғда қолдириб, «Хотира-79» ғалабасини таъминлашди.

«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамсиддинов, Азизбек Мамазои­тов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Равшан Хурсанов, Абдумалик Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар:Абдулазиз Султонов, Билол Шарофутдинов, Илҳом Алибоев, Мирзоҳид Маматхонов.

Шу ўйиндан кейин футболчиларга Янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилинди. Жамоанинг навбатдаги йиғини эртага Тошкентда бошланади. Айнан пойтахтда таркибга бир қатор янги футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда. «Хотира-79»га қарши учрашувдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжонов бир қатор йигитларга жавоб берганини ҳам айтиш жоиз. Мураббийлар штаби қарорига кўра, Азизбек Мамазоитов, Ғайрат Жўраев, Акмал Ортиқов ва Билол Шарофутдинов бошқа жамоаларга ўтишлари мумкин. Учрашувдан олдин эса йиғинда қатнашган Амир Эргашев ва Шоҳжаҳон Аббосовга рухсат берилганди. Айрим манбаларда ёзилишича, «Навбаҳор» сафини «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Аббос Махсталиев тўлдириши мумкин.

 

«Динамо»

28 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги «Оазис» ресторанида клубнинг 2016 йил якунлари ва Янги йил байрамига бағишланган маросими ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» президенти Акбар Шукуров, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев ҳамда клуб аъзолари, футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди. Дастлаб шаҳар ҳокими ва клуб президенти Акбар Сафарович сўз олиб, «Динамо»ни олий лигага қайтгани билан табриклади. Ўз ўрнида, жамоа бош мураббийи Илҳом Шарипов ишонч билдириб, йил давомида жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган вилоят ҳамда клуб раҳбариятига миннатдорчик изҳор қилди. Тадбирда «Динамо» футболчиларига биринчи лига ғолибига аталган медаллар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:00, 02.01.2017.
Ўқилди: 7233 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.