Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

19 мамлакат Россияни барча халқаро спорт мусобақаларидан четлатишга чақирди

Баҳо:
+ | -

19 мамлакатнинг миллий антидопинг ташкилот (NADO)лари раҳбарлари Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатиш ва уни халқаро турнирлар мезбонлигидан маҳрум қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Meduza.

АҚШ Антидопинг агентлиги (USADA) ахборотига кўра, ушбу қарор Дублиндаги саммитда қабул қилинган.

Мазкур баёнот берилишига Ричард Макларен комиссияси ўз ҳисоботининг иккинчи қисмини эълон қилиши сабаб бўлган: ҳисоботда Россияда допинг оммавий равишда қўлланилгани ва допинг текширувларининг ижобий натижалари яшириб келингани ҳақида сўз боради.

Антидопинг ташкилотлари вакиллари россиялик спортчиларга, тегишли текширувдан ўтган ҳолда, ҳеч бир мамлакат шарафини ҳимоя қилмай, бетараф атлет сифатида мусобақаларда қатнашишни таклиф қилган.

Баёнотни имзолаган 19 та мамлакат қаторидан Австрия, Бельгия, Канада, Хорватия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Ирландия, Япония, Нидерландия, Польша, Словения, Испания, Жанубий Африка Республикаси, Швеция, Швейцария ва АҚШ ўрин олган.

NADO саммитининг таклифига жавобан, Россия бош вазири ўринбосари ва собиқ спорт вазири Виталий Мутко Россияда допинг бўйича давлат дастури амалда бўлгани ҳақидаги даъволарни ёлғон деб атади.

Мисол тариқасида Мутко россиялик спортчилар текшируви билан Британия антидопинг агентлиги (UKAD) шуғулланган 2016 йил якунларини келтирди. Йил давомида фақат 26 та қоидабузарлик ҳолати аниқланган бўлиб, уларнинг 21 таси йил бошида тақиқланган мельдоний моддаси билан боғлиқ.

Макларен ўз ҳисоботида мингдан ортиқ рус спортчилари у ёки бу даражада допинг қабул қилишга алоқадор эканини таъкидлаган. У, шунингдек, 2014 йил Сочида бўлиб ўтган Олимпиада вақтида ижобий натижа кўрсатган допинг намуналарини махсус алмаштириб қўйиш жараёни амалда бўлгани ҳақида маълум қилган; унинг таъкидлашича, бу Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) кўмагида амалга оширилган.

Макларен бошчилигида Жаҳон антдопинг агентлиги томонидан ўтказилган текширувлар натижасида россиялик паралимпиячилар Рио-де-Жанейрода ўтказилган 2016 йилги Паралимпия ўйинларидан четлатилган эди. Мусобақалардан, шунингдек, россиялик барча енгил атлетикачилар ҳам четлатилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:25, 11.01.2017.
Ўқилди: 10608 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.