Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Жаҳон чемпионатида 48 терма жамоа: бу дунё футболи учун яхши янгиликми?

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сиёсий қарашлари ва манфаатлари маҳсули ўлароқ ниҳоят 2026 йилдан бошлаб Жаҳон чемпионатида 48 терма жамоа қатнашиши расман тасдиқланди.

1998 йилдан буён амалда бўлган 32 жамоалик форматга яна 16 терма жамоанинг қўшилиши футболи ривожланаётган мамлакатлар томонидан 2019 йилда бўлиб ўтадиган ФИФА президентлигига сайловларда Инфантинонинг қўллаб-қувватланишига сабаб бўлиши турган гап.

Миллий ассоциацияларни ҳам молиявий, ҳам мусобақа нуқтаи-назаридан рағбатлантириш орқали Инфантино ўзининг имкониятларини яхшилаб олиши шубҳасиз. Бу стратегия ФИФАнинг собиқ президенти Жоао Авеланж томонидан йўлга қўйилган ва Зепп Блаттер томонидан такомиллаштирилган эди. Бироқ бу Инфантинонинг имкониятларини яхшилашга хизмат қиладиган ушбу ўзгариш ёмон фикр эканини англатмайди.

ФИФАнинг ушбу ташаббусини нафақат бу туфайли жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадиган терма жамоалар, балки футбол оламининг таниқли намоёндлари ҳам қўллаб-қувватлади. Улар орасида, масалан, Диего Марадона ва Жозе Моуриньо бор.

Умуман, Жаҳон чемпионати формати доимо ўзгаришларга учраб келади. Ҳозирги авлод учун 32 жамоалик формат идеал кўринса, бундан олдинги авлод учун 24 жамоалик мусобақадан яхшиси йўқ. Бироқ Жаҳон чемпионати ҳақиқий рақобатни кўрсата оладиган ҳамда кўплаб терма жамоаларга унда иштирок этиш имкониятини тақдим этадиган форматлар орасида мувозанатни топиши керак, шундагина у ҳақиқий «Жаҳон чемпионати» бўлади.

Ҳозирги форматда 32 жамоадан 13 таси УЕФА вакиллари бўлса, Африка жамоалари 5 та, Осиё жамоалари эса 4,5 та ўринга эга. Янги форматда Африка ва Осиё учун квоталарнинг сезиларли оширилиши ҳозирда Европа фойдасига ишлаётган мувозанатни бироз тўғирлайди.

Ўзгариш юзасидан энг кўп баҳсларга сабаб бўлаётган мавзу – янги қўшиладиган жамоаларнинг сифати бўлса, ҳозирда ФИФА рейтингида 41-48-ўринларни эгаллаб турган жамоаларга эътибор қаратиш етарли: Швеция, Греция, Чехия, Сербия, Япония, Дания, Австралия ва Конго Демократик Республикаси. Демак, Жаҳон чемпионатига сараланган 32 терма жамоадан яхшироқлари борлиги шубҳасиз.

Ҳозирги форматда Жаҳон чемпионати саралашидан ўта олмаётган терма жамоалар учун ушбу мусобақада қатнашиш улкан имкониятларни тақдим этади. Натижадан қатъи назар, мусобақадаги иштирокнинг ўзи футболчилар, мураббийлар, мутасаддилар ва мухлисларнинг бутун бошли авлодлари жаҳон футболи руҳида «тарбиялайди» ва энг юқори даража учун ҳаракат қилишга ундайди.

Молиявий жиҳат ҳам эътиборга моликдир. 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги иштироки учун терма жамоалар камида 12 миллион доллардан мукофот пули олади. Бу кичикроқ миллий ассоциацияларнинг бир неча йиллик бюджетини ташкил этади ва бу пуллар кўплаб мамлакатларда футбол инфратузилмаларини ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин. Ҳозирда Жаҳон чемпионатида қатнашадиган жамоаларнинг аксарияти иқтисодий жиҳатдан ривожланган бўлиб, кўпчилиги бу маблағга эҳтиёж сезмайди. Кичик ассоциациялар учун эса бу ҳақиқий топилма.

48 терма жамоа иштирок этадиган турнирда ташкилотчилик масаласи бироз қийин бўлиши шубҳасиз. Мундиал мезбонлиги учун ҳозирги даъвогарлардан фақат АҚШ бу форматга тайёр бўлиши мумкин. Тўққиз йил ичида яна қайси давлат бу даражани таъминлай олади? Бу савол эса очиқ қолмоқда.

Янги формат футболчиларни чарчатиши ҳақидаги мулоҳазалар асоссиздир, зеро бир жамоа худди ҳозиргидай энг кўпи билан 7 та ўйин ўтказиши мумкин – гуруҳ босқичида иккита ва финалгача 5 та. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида жамоалар ўзларига керакли натижа учун келишиб олиши эҳтимоли эса дуранг бўлган тақдирда пеналтилар серийаси ўтказилиши туфайли йўққа чиқади.

Саралаш баҳслари учун Европада катта ўзгариш бўлмайди. Океания эса қитъалараро плей-оффсиз ўзининг доимий ўрнига эга бўлади – амалда бу Янги Зеландия учун доимий иштирокни таъминлайди. Африка ва Осиёда квоталар ҳозиргидан икки бараварга кўпайиши саралаш тизимида тубдан ўзгариш ясаши мумкин. Энг катта ўзгариш эса Америкада кутилмоқда – КОНКАКАФ ва КОНМEБОЛ саралаш тизимларини бирлаштириб, Шимолий ва Жанубий Америка учун ягона саралаш ўтказиш бўйича таклифлар мавжуд.

Жаҳон чемпионати, умуман футбол, фақатгина Европанинг топ жамоалари ҳамда Бразилия ва Аргентина учунгина аталмаган. У барчага бирдек тегишли. Шундай экан, мусобақанинг футболи ривожланаётган мамлакатлар учун очилиши унинг сифатини тушириб юбориши ҳақида баҳслашишни бас қилиш лозим. Зеро, бу Жаҳон чемпионатида барибир энг яхши жамоанинг ғолиб бўлишига халал беролмайди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:33, 12.01.2017.
Ўқилди: 9747 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЦСКА Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди [6939]

Беллингем "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари бўйича пешқадам, Месси олтинчи ўринда [3165]

Sport TV'да 20-апрель куни 7 та жонли футбол (футзал) трансляцияси бор [2873]

Ухлаш олди мутолаа учун. Улар ҳозир қаерда? Зидан «Реал»га олиб келган футболчилар [2127]

Гюндоган: "Реал"га биргина имконият бўлса етарли" [2087]

Гвардиола "Реал"нинг "Манчестер Сити"дан яхшироқ бўлган компонентни айтди [1951]

"Реал" Начо ўрнина узоқ муддатли ўринбосар топиб қўйди [1909]

А Серия. "Кальяри" "Ювентус" билан ўйинда 2:0 ҳисобини сақлаб қола олмади, Шомуродов 79 дақиқа ўйнади [1858]

Гвардиола Палмерни "Манчестер Сити"да қандай сақлаб қолишга ҳаракат қилганини айтди [1764]

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин [1695]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.