Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ҳимматни Матадан ўрганинг!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата янги йил байрами муносабати билан кам таъминланган оилалар фарзандларига совға улашди. Болажонлар турли ўйинчоқлар, «МЮ» атрибутикаларига эга бўлишди. Мата эса миллионлар ўйини оламида ҳар доим ҳам пул муҳим ўрин тутмаслигини исботлади. Хуан фаолияти давомида ҳамиша муҳтожларга ёрдам берган, шу боис уни нафақат ажойиб ўйини, балки майдондан ташқаридаги ишлари учун ҳам ҳурмат қилишади. Bombardir.ru жаҳонда испаниялик футболчидан ҳимматлироқ инсон йўқ, деб ҳисоблаб, бу фикрни турли далиллар билан изоҳлади.

Ёш ишқибоз

Яқинда бутун дунё бўйлаб хабар тарқалди: Хуан Мата клуб автобусига шошилиш ўрнига ёш ишқибознинг олдига келиб, унга дастхат қолдирди, биргаликда суратга тушди, хуллас, ногирон йигитчани хурсанд қилди. Шундан сўнггина автобус томон югурди. Ёш мухлиснинг кўзидаги қувонч аломатлари футболда пул, солиқлар ва йирик базмлар энг асосийси эмаслигини яна бир карра исботлади.

Ўзгача фанат билан сурат

Хуан Мата ҳамиша «МЮ»нинг ёш мухлисларини қувонтиришга кўниккан. «Норвич»га қарши кечган ўйиндан сўнг болакайнинг олдига келиб, уни қучоқлади. Ҳойнаҳой, жажжи мухлис бу онларни узоқ вақтдан буён орзу қилади. Шунингдек, испаниялик ярим ҳимоячи унинг отаси билан суҳбатлашди. Бутун ўтган вақт давомида Хуаннинг юзидан табассум аримади. Тан олайлик, аксарият футболчилар ишқибозлар қаршисида жиддийликка урғу қаратишади. Фақат Мата улардан фарқланади.

Собиқ клуби ёдида

Ишқибозларнинг Мата учун нақадар муҳимлиги тушунарли. Айнан улар учун футболчи «Манчестер Юнайтед» расмий сайтида махсус блогни ишга туширган. Ушбу саҳифа орқали ҳар бир ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашиб, мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтади. Шунингдек, Хуан собиқ клубида рўй бераётган воқеаларга ҳам бефарқ эмаслигини билдиради. Масалан, «Валенсия»даги ўзгаришлар ҳақида шундай ёзганди: «Бу жамоада мураббий алмашди. Аслида, Пако Айестаранни бўшатишганидан афсусландим. У ўз ишининг устаси. Мутахассиснинг кейинги ишларига омад тилайман. «Валенсия»даги вазият ижобий тус олаётганидан хурсандман, жамоа қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди...»

Хайрлашув мактуби

Мата «МЮ»га ўтгани учун «Челси» мухлислари ғазабига дучор бўлиши мумкин эди, аммо лондонлик ишқибозлар ундан ранжишмади. Чунки испаниялик футболчи уларга вазиятни тушунтирди. Хуан «аристократлар» сафини тарк этиши аниқ бўлгач, фанатларга очиқ хат йўллади. Унда жумладан шундай сўзлар ёзилганди: «Сизлар «Челси»ни қўллаб-қувватлашга муносибсизлар. Икки марта йил футболчиси бўлганимда, менга ишонч билдирганингизни асло унутмайман. Бу билан фахрланаман ва ҳамиша ёдимда тутаман. Менга билдирган муносабатингиз учун миннатдорман. Бу ажо­йиб эди».

Байрамга шеър

Ҳа, у шеърлар ҳам ёзади. Тез орада ўз тўпламини чоп эттирмоқчи. Шу каби ижодкор футболчилардан яна бирортасини танийсизми? Ипаниялик ярим ҳимоячининг бу хусусияти тўсатдан пайдо бўлмаган - «Валенсия»да тўп сураётган кезлари ҳам Мата жамоанинг турли зиёфат кечаларида шеърлар ўқирди. Яқинда Испания телеканалларидан бирига Чарльз Буковскининг «Кўк қуш» номли ижод намунасини ўқиб берганди.

Футболдаги бизнесга муносабат

Мата футболдаги пуллар ҳақида гапириб, жамоатчиликни ҳайратга сол­гани эсингиздами? Буни ёдда тутиш лозим:

«Манчестер Юнайтед» иштирокидаги ўйинлар чиптаси 40 фунт туради. Бу арзон эмас. Одамлар замонавий футболга қарши эканликларини айтишса, уларни тўғри тушунаман. Миллионлар ўйинидаги бизнес клуб хўжайинлари мухлислардан муҳимроқ эканига ишорадек. Авваллари бундай эмасди: матбуотчилар тазйиқи бўлмаган, ҳеч ким улуш ундиришга уринмаган...

...Футболнинг бизнесга айланаётгани ёқмаяпти. Бу ўйинни яхши кўраман. Шуғулланиб, мусобақалашишни ёқтираман. Бизнес футболга таъсир ўтказмаслиги учун маошимнинг қисқартирилишига ҳам розиман...

...Футболчиларнинг оддий аҳолидан фарқли равишда бундай кўп пул олишлари нотўғри».

Асосийси - фанатлар

Мата ўйиндан кейинги интервьюларда нима дейди? Унинг таъкидларидан кўп нарсани тушуниб олиш мумкин: «Ишқибозларимиз учун хурсандман, чунки улар энг ёрқин ғалабаларга арзийдилар», «Биз ҳаммасини мухлислар учун қиламиз. Қийин мавсумни ўтказдик, лекин улар бахтиёр бўлишга ҳақлилар», «Қарсаклар учун «Челси» фанатларига миннатдорчилик билдирмоқчиман», «Ишқибозларга ўзлари муносиб бўлган нарсани беролмаётганимиздан афсусдаман», «Ажойиб мухлисларимиздан узр сўраймиз. Улар учун фақат кучли ўйнашимиз шарт»...

Болалар ва шифохоналар

«Манчестер Юнайтед» футболчилари тез-тез болалар шифохоналари ва онкологик марказларни зиёрат этишади. Одатда, болалар билан тушилган суратда энг кўп намоён бўлувчи футболчи ким эканлигини топинг-чи?

Хайриядан ҳузур олади

Ўтган ҳафта Мата Wood Street Mission жамғармаси томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида иштирок этди. «МЮ» футболчиси муҳтож оилаларнинг болаларига 500та ўйинчоқ тарқатди. Шунингдек, Динс­гейт кўчасида жойлашган марказга ташриб буюриб, кичкинтойларга «Манчестер Юнайтед» шарфларини шахсан ўзи топширди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:03, 12.01.2017.
Ўқилди: 10279 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.