Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

«Реал»ни афсуслантирган трансферлар

Баҳо:
+ | -

Яхши маълумки, сайёрамиздаги знг зўр футболчилар хариди учун «Реал» ҳеч қачон маблағ аямаган. Ўз навбатида ўша футболчиларнинг аксарияти ҳам жаҳондаги энг кучли клублардан бири таркибида ўзларини синаб кўриш учун кўп нарсадан воз кечишга тайёр туришади. Бироқ футболчиларни «қаймоқранглилар»дан норози бўлишларига сабаб бўлган ҳолатлар ҳам юзага келиб туриши сир эмас. Хаттоки шундай келишувлар бўлганки, уларнинг оқибатида Испания гранди афсус қилган бўлса ажаб эмас. Клуб президенти Флорентино Перес эса бу ҳолатга бошқача баҳо бериб келган. Қуйида «Қироллик клуби»ни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар номи кўрсатилган.

1. Арьен Роббен

Ўша пайтда 25 ёшда бўлган Арьен Роббен Испаниядаги ҳимоячилар учун дахшатнинг ўзи эди. Шу боис ўз ақлига ишонган ҳар қандай киши шуни инобатга олиб уни ҳеч качон сотмаган бўларди. Албатта, Флорентино Пересдан ташқари. У Криштиану Роналдунинг хариди орқали янги «галактикос» даврини бошлаш шукухи билан яшарди. Голландиялик футболчи Мюнхеннинг «Бавария»сига йўл олади ва у ерда сайёрамизнинг энг зўр чарм тўп усталаридан бирига айланди. Бешта мамлакат чемпионлиги ва Чемпионлар Лигасидаги ғалаба, бундай ўйинчини қўйиб юбориш керак эмаслигини кўрсатиб берди. Айниқса арзимаган 20 миллион фунт эвазига. Уни Роналду билан битта жамоада ўйнашини бир тасаввур қилиб кўринг-а!

2. Сами Хедира

Сами Хедира - сўнгги йилларнинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан биридир. Айнан у томонидан бажарилган «қора иш»лар Месут Озил, Криштиану Роналду ва бошқаларга ўз мўъжизаларини яратиш имконини берарди. Тиниб-тинчимас Хедира биринчидан охирги дақиқаларгача майдонда ўзини аямай харакат қилар ва шу боис, уни мукаммал ярим ҳимоячи дейиш мумкин эди. Унинг ҳимоядаги иши ҳамда ўйинни ўқий олишини адоҳида белгилаб ўтиш лозим. Ҳозирги пайтда у ўзини «Ювентус»да ажойиб хис этаяпти.

3. Гонсало Игуаин

Мадридликлар Игуанни сотишга қарор қилишганида бу анча шов-шув келтириб чиқарди. Жамоанинг энг зўр ҳужумчиларидан бири ҳар қандай клубни кучайтира олар ва унга даъвогарлар етарли эди. «Наполи»га ўтгач, аргентиналик ўйинчи унинг сотилиши хато бўлганлигини кўрсатиб берди. Ўтган ёзда у 76,5 миллион фунтлик рекорд сумма эвазига «Ювентус»га ўтди. Мазкур келишув «А» серия тарихидаги энг қимматбаҳо ва жаҳонда учинчиси бўлди. Бу нархни тушунса бўлади - ўтган мавсумда у 40та гол урди. Ундан кўпи фақат Роналдуда.

4. Анхель Ди Мария

Бирданига «Реал» вазиятлар яратиш борасида муаммоларга дуч келди. Агар таркибда Лука Модрич бўлмаса, жамоа майдон марказида креативликни йўқотарди. Нима учун? Чунки, Анхель Ди Мария кутилмаганда, «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборилди. Ҳа, келишув чиндан ҳам мўмай пулга амалга оширилди, лекин «Реал» аргентиналикнинг тўп узатишлари ва майдон марказидан кириб боришларини соғинган бўлса, ажабмас. Ди Мария ҳар доим рақиблар учун хавфли бўлган ва Зинедин Зидан уни асосий таркибга қўйишдан фақат хурсанд бўлган бўларди. Ҳозир Ди Мария - ПСЖ учун асосий ўйинчи ва у ерда аргентиналик легионер Англиядаги ўта муваффақиятсиз мавсумдан кейин олдинги формасига қайтди.

5. Месут Ўзил

«Реал»нинг хохлаган ишқибозидан Ўзилни соғиняпсизми деб сўраб кўрсангиз «ҳа» деб жавоб берса керак. 2013 йилда «Арсенал»нинг рекорд трансферига айланган Ўзил хотиржамлик билан «канонир»лар таркибига мослашиб кетди ва мадридликларнинг охирги мавсумлардаги асосий «хатоси» бўлиб турмоқда. Хаттоки «Реал»ни шуғуллантирган Карло Анчелотти ҳам плеймейкерни сотмаслик керак эди, деб айтиб ўтганди. Кетганидан сўнг, Ўзил икки бор Англия кубоги ва иккита суперкубокни қўлга киритди, жамоанинг энг зўр ассистентига айланди.

Испания пойтахтида немис футболчиси етакчилардан бири бўлган ва доимий тарзда майдоннинг хоҳлаган томонидан вазиятлар яратарди. У билан Криштиану Роналду ажойиб тарзда ўйнар ва айнан Ўзилнинг тўп оширишларидан кейин ўнлаб голларини урган. Португалиялик юлдузнинг ўзи эса жамоадошининг сотилишидан жуда норози бўлган - худди Серхио Рамосга ўхшаб. Ушбу келишув Переснинг навбатдаги тортишувга сабаб бўлган юриши бўлганди. Бу билан у Бэйлнинг хариди учун пул ишлаб олишни хоҳлаганди. Энди ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг, таркибда Ўзил бўлганида жамоанинг қандай ўйнашини.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:59, 15.01.2017.
Ўқилди: 30331 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.