Англиянинг 6-лигасида тўп сурувчи дарвозабон Том Стюартнинг шанба куни омади келмади.
«Вайтхоук» посбони «Далвич Гамлет» клубига қарши ўйинда 4та гол ўтказиб юборди. Унинг жамоаси эса бор йўғи 1 гол билан рақибга жавоб қайтарди.
Бундан ташқари, Стюарт ўйинда рақиб футболчисидан бошига зарба еди. Ўйин сўнг у жароҳатининг фотосуратини интернетга жойлаб, барчани ҳайратда қолдирди.