Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

АПЛ: 21-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 21-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик.

Масалан, “Челси” сафарда ғалаба қозонди. “Арсенал” ҳам йирик ғалабага эришди. “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жанговар дуранг қайд этишди.

Шунингдек, “Тоттенҳэм” ҳам йирик ҳисобли ғалабани нишонлади. “Манчестер Сити” эса сафарда “Эвертон”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

“Тоттенҳэм”дан йирик ғалаба

“Вест Бромвич” жамоаси сафарда “Тоттенҳэм” жамоасига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Ушбу ўйинда Ҳарри Кейн ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди. Ушбу натижа билан Почеттино шогирдлари 2-ўринга чиқиб олди.

14 январь. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31613 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Тоттенҳэм” – “Вест Бромвич” - 4:0
Голлар: Кейн, 12 (1:0). Маколи, 26 – ўз дарвозасига (2:0). Кейн, 77 (3:0). Кейн, 82 (4:0).

“Арсенал”да ҳам йирик ғалаба

“Арсенал” жамоаси сафарда “Суонси”га қарши майдонга тушди ва йирик ғалабани нишонлади. Ушбу ўйинда Жиру ва Санчес биттадан гол урган бўлса, яна иккита гол автогол сифатида қайд этилди.

14 январь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20875 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Суонси” – “Арсенал” - 0:4
Голлар: Жиру, 37 (0:1). Корк, 54 – ўз дарвозасига (0:2). Нотон, 67 - ўз дарвозасига (0:3). Санчес, 74 (0:4).

“Челси”да ҳам йирик ғалаба

“Челси” жамоаси сафарда “Лестер”га қарши ўйнади ва Маркос Алонсонинг хизматлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учинчи голни эса Педро ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

14 январь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 32066 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Лестер” – “Челси” - 0:3
Голлар: Маркос Алонсо, 6 (0:1). Маркос Алонсо, 51 (0:2). Педро, 71 (0:3).

“Ман.Сити”да йирик мағлубият

“Эвертон” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” клубига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда Гвардиола шогирдлари мезбонлар қаршисида ожиз қолишди.

15 январь. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39588 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Эвертон” – “Манчестер Сити” - 4:0
Голлар: Лукаку, 34 (1:0). Миральяс, 47 (2:0). Дэйвис, 79 (3:0). Лукман, 90+4 (4:0).

“Ливерпуль”да дуранг

“Ливерпуль” жамоаси сафарда “Манчестер Юнайтед” клуби меҳмони бўлди ва қийин кечган учрашувда дурангга эришди. Милнер пенальтидан ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқаларда Иброҳимович киритган гол мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

15 январь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75276 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” - 1:1
Голлар: Милнер, 27 - пенальтидан (0:1). Иброҳимович, 84 (1:1).

“Сток Сити”да ғалаба

“Сандерленд” жамоаси ўз уйида “Сток Сити”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Арнаутовичнинг дубли ва Краучнинг голига қария Дефо битта гол билан жавоб қайтарди холос.

14 январь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 42722 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Сандерленд” – “Сток Сити” - 1:3
Голлар: Арнаутович, 15 (0:1). Арнаутович, 22 (0:2). Крауч, 34 (0:3). Дефо, 40 (1:3).

Қолган-қутганлар

14 январь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 20254 томошабин.
Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).
“Бернли” – “Саутгемптон” - 1:0
Гол: Бартон, 78 (1:0).

14 январь. Лондон. "Олимпийский" стадиони. 56984 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Суорбрик (Ланкашир).
“Вест Хэм” – “Кристал Пэлас” - 3:0
Голлар: Фегули, 68 (1:0). Кэрролл, 79 (2:0). Лансини, 86 (3:0).

14 январь. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20659 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Уотфорд” – “Мидлсбро” - 0:0

14 январь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 17963 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Халл Сити” – “Борнмут” - 3:1
Голлар: Станислас, 3 - пенальтидан (0:1). Эрнандес, 32 (1:1). Эрнандес, 50 (2:1). Мингс, 62 – ўз дарвозасига (3:1).

Тур жазолари

21-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 31та сариқ карточка кўрсатилди.

21-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Ҳарри Кейн – 3та (“Тоттенҳэм”)

Энг тезкор гол
Жуниор Станислас – 3-дақиқа (“Халл Сити” – “Борнмут”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Нил Сварбрик – 6та (“Вест Хэм” – “Кристал Пэлас”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Мартин Аткинсон – 1та (“Халл Сити” – “Борнмут”)
Андре Марринер – 1та (“Лестер” – “Челси”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75276 томошабин

Энг кам томошабин
“Кей Си” стадиони — 17963 томошабин

Тўпурарлар

14та - Алексис Санчес (“Арсенал”), Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1), Диего Коста (“Челси”)

13та - Ҳарри Кейн (“Тоттенҳэм”, 3)

12та - Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5), Ромелу Лукаку (“Эвертон”)

11та - Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)

10та - Деле Алли (“Тоттенҳэм”)

Тур ўйини

Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Эвертон” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезбонлар ишончли тарзда ғалабага эришди. Кўпчиликнинг “Сити”нинг йирик ҳисобда мағлубиятга учрашини кутмаганди.

21-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Симон Миньоле (“Ливерпуль”, 1) – Кайл Уокер (“Тоттенҳэм”, 4), Лоран Косельни (“Арсенал”, 3), Маркос Алонсо (“Челси”, 1) - Майкл Антонио (“Вест Хэм”, 1), Том Дэйвис (“Эвертон”, 1), Кристиан Эриксен (“Тоттенҳэм”, 3), Марко Арнаутович (“Сток Сити”, 1) - Ҳарри Кейн (“Тоттенҳэм”, 4), Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”), Абель Эрнандес (“Халл Сити”, 1).

21-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

21-турнинг энг яхши футболчиси “Тоттенҳэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига хет-трик ҳам ёздириб қўйди.

22-тур ўйинлари

21 январь, шанба
“Ливерпуль” – “Суонси”, соат 17:30
“Борнмут” – “Уотфорд”, соат 20:00
“Вест Бромвич” – “Сандерленд”, соат 20:00
“Кристал Пэлас” – “Эвертон”, соат 20:00
“Мидлсбро” – “Вест Хэм”, соат 20:00
“Сток Сити” – “Манчестер Юнайтед”, соат 20:00
“Манчестер Сити” – “Тоттенҳэм”, соат 22:30

22 январь, якшанба
“Саутгемптон” – “Лестер”, соат 17:00
“Арсенал” – “Бернли”, соат 19:15
“Челси” – “Халл Сити”, соат 21:30

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 12:05, 16.01.2017.
Ўқилди: 5689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.