Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

“Севинч” янги мавсум тайёргарлик машғулотларини бошлади

Баҳо:
+ | -

"Севинч" жамоаси футболчилари кечадан ўз қароргоҳида йиғилишди ва  қишки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Машғулотлар асосан “Геолог” аренасида бўлиб ўтмоқда. Чунки, жамоа ҳар йилгидек, футбол мавсумини 22 январда бошланадиган, мини футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки билан бошлайди.

Шу кунларда “Севинч” жамоасининг кўплаб футболчилари Олмалиқ шаҳрида терма жамоа сафидаги йиғинда иштирок этмоқда. Улар 20 январдан сафга қўшилишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

“Севинч” жамоаси 22 январ куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради ва мини футбол бўйича чемпионат учрашувларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури 22-27 январ кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида бўлиб ўтади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 13:35, 17.01.2017.
Ўқилди: 5796 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.