Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Фарғона вилоят ҳокими кубоги-2017» кундалиги: Учинчи кун

Баҳо:
+ | -

Фарғонада давом этаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-20172 мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Кеча бўлиб ўтган навбатдаги ўйинларда кутилмаган натижа қайд этилди.

Асосий даъвогарнинг омадсиз старти

Мусобақа фаворити сифатида эътироф этилган “Нефтчи-1” жамоаси кутилмаганда биринчи турда икки очкодан маҳрум бўлди. Андрей Фёдоров шогирдлари биринчи лиганинг янги вакили – “Истиқлол” жамоасига қаршилигини сингдира олишмади.

“А” гуруҳи

2-тур

“Нефтчи-1” – “Истиқлол” – 1:1

Голлар: Жавоҳир Расулов – 1:0, Абдулазиз Жўрабоев – 1:1.

Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Фурқат Ҳасанбоев, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Дилёр Ирматов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов.

Захира: Абдусаттор Обидов, Сардор Қулматов, Жавоҳир Расулов, Сирож Рўзиметов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов.

Истиқлол”: Алишер Фахриддинов, Азиз Мадалиев, Бобур Аминжонов, Карим Мадалиев,Исроил Мухторалиев, Жамшид Холимов, Рустам Абдуҳамидов, Давлат Ёрбеков, Шариф Мирзаев, Хошимжон Шокиров.

Захира: Казбек Ортиқбоев,Алишер Файзуллаев, Абдулазиз Жўрабоев, Жамшид Абдужалилов,Достон Бобожонов, Фахриёр Ўринбоев, Даврон Қорабоев.

 

2-турдан кейинги вазият:

Истиқлол     2  1  1  0  4-3  4
Нефтчи-1    1   0  1  0  1-1  1
Ўз Донг Жу  1  0  0  1   2-3  0
Навбаҳор    0  0  0  0   0-0  0
Олой           0  0  0  0   0-0  0

“Нефтчи” ёшларининг ғалабаси

“Нефтчи-2” жамоаси ҳам мусобақани омадли бошлади. “Нефтчи” ёшлари биринчи лига вакилига қарши кечган ўйинни юқори савияда ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйинда “Нефтчи” билан икки йиллик битим имзолаган Ризо Айвазов дублга эришди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчиларидан бири – Отабек Исроилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда дуранг натижа қайд этилди. “Баркамол авлод” жамоаси сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлди. “Тошлоқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Достон Турсунзода бу ўйнда дублга эришди. Унинг турнирдаги голлари сони учтага етди.

“С” гуруҳи

2-тур

“Нефтчи-2” – “Ёзёвон лочинлари” – 4:2

Голлар: Хуршид Асқаралиев, Отабек Исроилов, Ризо Айвазов 2 та – Зоҳид Исмоилов, Ислом Назиров.

Нефтчи-2”: Шуҳратбек Раҳмонов, Шодиёр Ҳожиматов, Миржамол Неъматов, Ҳусанбой Ғаниев, Жамшид Қобулов, Исломбек Тошпўлатов, Аброрбек Исмоилов, Хуршидбек Асқаралиев, Эломон Каримов, Сарвар Абдуллаев, Отабек Исроилов.

Захира: Мирзо Зокиров, Мўмин Мамуржонов, Баҳодир Қодиров, Анвар Аминжонов, Ризо Айвазов, Аъзамжон Холматов.

Ёзёвон лочинлари”: Абдураҳим Пўлатов, Ёқубжон Эралиев, Улуғбек Олимов, Умиджон Ҳошимов, Бекзод Махпиралиев, Зоҳид Исмоилов, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Бунёд Абдуманнонов, Аҳмад Рўзиев, Азиз Маткаримов, М.Ибрагимов.

Захира: Жасур Абдуллаев, Ислом Назиров, Ҳикматулло Ўрмонов, Жавлон Рустамов, Даврон Холматов, М.Мамасолиев, Бобур Мамажонов.

“Тошлоқ” – “Баркамол авлод” – 2:2

2-турдан кейинги вазият

Баркамол авлод          2  1  1  0  6-4  4
Нефтчи-2                    1  1  0  0  4-2  3
Тошлоқ                       2  0  2  0  3-3  2
Ёзёвон лочинлари       2  0  1  1  3-5  1
Фаровон                     1  0  0  1  2-4  0

Ёшларимиз гуруҳ пешқадами

“Қўқон-1912-2” жамоаси мусобақадаги навбатдаги ғалабасига эришди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Сирдарё ёшлар терма жамоасига қарши кечган ўйинда 2:0 ҳисобида рақибидан устун келди. 16-дақиқада Дилшод Баратов дарвозабон билан бирга вазиятга чиқиб ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

24-дақиқада жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан кейин Исмоил Охунжонов рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни оширди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада бир қатор имкониятлар бўлишига қарамай, вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида ўйиндаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шундай қилиб, “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари мусобақадаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, очколари сонини олтитага етказиб олишди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Фарғона вилояти чемпиони – “ФарДУ” ва Андижон вилояти вакили – “Ўз Тонг Хонг Ко” жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда “талабалар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Цементчи-2” жамоаси навбатдаги ўйинда ҳам мағлубиятга учради. “Машъал-2”га қарши кечган баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

“Д” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912-2” – “Сирдарё ёшлар терма жамоаси” – 2:0 (2:0)

Голлар: Баратов-16, Исмоил Охунжонов-24.

Қўқон-1912-2: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Иброҳим Мухторов, 6. Дилшод Баратов, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Сардор Исақов, 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Худойберди Холиқов, 19. Ислом Каримов, 22. Достон Мелиқўзиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 27. Исмоил Охунжонов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 5. Дониёр Тўлашев, 9. Рамзбек Исақов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 26. Рустем Асанов, 28. Иброҳим Аҳмаджонов, 56. Мўмин Содиқжонов.

Сирдарё ётж”: 12. М. Муҳаммадиев, 17. Ш. Асадов, 2. Ж. Қурбонбоев, 6. Э. Хонимқулов, 10. И. Хайитқулов, 19. И. Холмўминов, 8. А. Абдусаттров, 4. М. Ботиров, 11. Ж. Эркинов, 18. Ж. Ғофурбеков, 7. Ш. Мамадолиев.

Захира: 5. А. Содиқжонов, 9. С. Асонов, 14. М. Бойназаров, 16. А. Нодиров, 20. Ж. Абдурашидов, 3. Қ. Шодмонқулов, 21. Ж. Муродқосимов.

“ФарДУ” – “Ўз Тонг Хонг Ко” – 3:1

“Цементчи-2” – “Машъал-2” – 1:3

2-турдан кейинги вазият:

Қўқон-1912-2        2   2  0  0  4-1   6
ФарДУ                   2  1  1  0  3-1    4
Машъал-2              2  1  1  0  3-1    4
Ўз Тонг Хонг Ко      2  1  0  1  4-3   3
Цементчи-2            2  0  0  2  2-5   0
Сирдарё ёшлар тж  2  0  0  2  0-5   0

Бугун “Андижон”га қарши ўйнаймиз

Бугун “Қўқон-1912-12 жамоаси ҳам мусобақадаги ўзининг иштирокини бошлайди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бугун “Андижон” жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин соат 14:30да “ФарДУ” стадионида ўтказилади. Айнан мана шу учрашув куннинг марказий ўйини сифатида эътироф этилмоқда.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

“А” гуруҳи

2-тур

29 январь

Истиқлол – Навбаҳор соат 11:00 Нефтчи СК

Нефтчи-1 – Ўз Донг Жу соат 14:30 Нефтчи СК

 

“Б” гуруҳи

2-тур

29 январь

Машъал-1 – Цементчи-1 соат 11:00 ФарДУ СМ

Қўқон-1912-1 – Андижон соат 14:30 ФарДУ СМ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Манба: www.kokand1912.uz

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:13, 29.01.2017.
Ўқилди: 6344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.