Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ойбек Қиличев: «Бош мураббий таклифига кўра «Навбаҳор»ни танладим»

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев жамоамиз сафига бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклифига кўра қўшилганлигини маълум қилди.

Ўтган мавсум иккинчи ярмини Малайзиянинг “Перак” клубида тўп сурган футболчи “Навбаҳор”га ўтишини қуйидагича изоҳлади:

"Мавсумлар оралиғида юртимизнинг 2-3 та клубидан таклифлар бор эди. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан яхши муносабатда бўлганимиз боис “Навбаҳор” таклифини қабул қилдим. Мўминжонов “Пахтакор” жамоасида ишлаган. Қолаверса, Илҳом ака билан “Трактор” жамоасида ҳам бирга тўп сурганмиз. Мўминжонов билан учрашганимизда жамоага ёрдамим кераклигини айтиб ўтди. Шундан сўнг жамоа сафига бориб қўшилдим. Яқинда “Навбаҳор” жамоаси билан ярим йиллик шартнома имзоладик.

Шу ўринда нима учун ярим йиллик шартнома тузилди деган савол туғилади. Биринчи навбатда Ўзбекистонни соғинганим учун юртимизга қайтдим. Шу сабабли, “Навбаҳор”да ярим мавсум фаолият олиб бораман. Олти ойдан кейин хориждан қизикарли таклиф бўлса ўйлаб кўришим мумкин. Шуни ҳисобга олиб ярим йиллик шартнома тузишни таклиф қилдим. Агарда давралар оралиғида хориждан таклиф тушмайдиган бўлса фаолиятимни “Навбаҳор”да давом эттираман. Айни пайтда жамоа таркибига маҳоратли футболчилар йиғилган. Ҳар бир жамоа ўз олдига фақат юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилиб қўяди. “Навбаҳор”ни ҳозирги мақсади ҳам шундай", - дейди Қиличев.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:04, 04.02.2017.
Ўқилди: 5953 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.