Қатар молия вазири Али Шариф ал-Имодий ЖЧ-2022 мусобақаси учун сарфланаётган маблағлар ҳақида ахборот берди.
«Бу лойиҳалар учун ҳафтасига 500 млн доллар сарфламоқдамиз. Яқин уч-тўрт йил ичида харажатлар шундай бўлади. Якуний мақсад – ЖЧ-2022 га тайёргарлик кўриш.
Бу маблағларни нафақат стадионлар, балки автомобил йўллари, темир йўллар, денгиз портлари, аэропортлар, шифохоналар учун сарфлаймиз. Барча харажатлар 200 млрд долларга етади» - деди ал-Имодий.