Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шаҳрам Ғиёсов шоу-бизнесда ҳам ўзини синаб кўрди

Баҳо:
+ | -

2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ва қўлга киритган мукофотлари катта шов-шувга айлангани сир эмас. 13 нафар спортчининг совринли ўринларни эгаллаб, олтин, кумуш ва бронза медаллар билан Ўзбекистонга қайтиши ғурур бағишлади.
 
Айни вақтда Олимпиада ғолиблари нафақат спортда, балки санъат ва маданият соҳаларида ҳам фаоллик кўрсатиб, концерт дастурларида, суратга олиш ишларида ҳам иштирок этишга улгуришяпти. Ана шундай спортчилардан бири Шаҳрам Ғиёсов.
 
Шаҳрам Ғиёсовнинг Instagram’даги саҳифаси диққатимизни тортди. Спортчи тахминан 1 ҳафта аввал хонанда Шаҳзоданинг клипи суратга олинаётган майдондан олинган фотосуратни ижтимоий тармоққа жойлаган. Бу орқали Шаҳрам Ғиёсов Шаҳзоданинг клипида роль ижро этаётганлигини тахмин қилиш мумкин эди. Бир неча кун аввал спортчи жойлаган видеоси орқали эса бу тахмин ўз тасдиғини топди.
 
Яқиндагина “Эътироф” мукофотини қўлга киритган Шаҳзода ва Dr.Costi ижросидаги “Billionaire” дуэти мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган бўлса, эндиликда қўшиққа суратга олинган видеоклип янада катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.
 
Янги йил байрамидан сўнг, Дубайга саёҳат қилган Шаҳзода Instagram’даги саҳифаси орқали у ерда мазкур дуэтга клип суратга олингани ҳақида маълум қилганди. Суратга олиш ишлари Тошкентда ҳам давом эттирилди ва премьера қилиниши кутилмоқда. Ноодатий тарзда суратга олинган клипда Шаҳрам Ғиёсовнинг иштирокига баҳо бериш фурсати яқин.
 
Спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали яна бир маълумотни ошкор қилди. Футбол спорт турига ҳам бефарқ бўлмаган Шаҳрам Ғиёсов Мадриднинг “Реал” клубига мухлислик қилади. Унинг Олимпидада ғалабага эришган чоғида ўз ғалабасини худди Криштиану Роналдодек нишонлагани ҳам бунга яққол мисол. 

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 15:03, 17.02.2017.
Ўқилди: 18522 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.