Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Мюнхенда «тики-така»дан воз кечишга олиб келган 4:0 энди уни қайтаришга сабаб бўладими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳар доим ҳам 4:0 ҳисобида ютқазавермайди. Бу 2013 йилда Мюнхенда Чемпионлар Лигаси ярим финалида содир бўлганди, яна 2017 йилда Парижда такрорланди. «Алянс Арена»даги 4:0 ҳаммани шокка туширганди, зеро бу ўзига хос услуб билан барча совринларни қаторасига ютиб келаётган ва футболни ўзгартириб юборган жамоа эди.

Бу мағлубият, кейин «Камп Ноу»даги жавоб ўйинида қайд этилган 0:3 ҳисобидаги яна бир мағлубият ушбу жамоанинг якуни эди. Жамоадаги шахсларнинг эмас, балки ўйин фалсафасининг якуни эди. «Барса» Юпп Хайнкесснинг тезкор ва жисмонан кучли «Бавария»си томонидан янчиб кетилгач, «тики-така»га расман якун ясалди.

Ўша мавсум охирида жамоа бош мураббийи Тито Виланова саратондан даволанишни давом эттириш учун истеъфога чиқди, унинг ўрнини эса дастлаб Херардо Мартино, 2014 йилда Луис Энрике эгаллади. Ҳозирги мураббий ўзининг дастлабки мавсумида требл, иккинчи мавсумида эса Испанияда дубл қайд этган бўлса-да, бу бутунлай бошқача услуб эди.

Энди эса Энрике ўзининг энг қуйи даражасида турганга ўхшамоқда. Чемпионлар Лигаси нимчорак финали дастлабки ўйинида «ПСЖ»да учралган 4:0 ҳисобидаги мағлубият каталонияликлар учун яна ниманингдир якуни бўлиши кўп айтилмоқда.

Ҳозирда «Барселона» ўзининг фантастик ҳужум учлиги – Месси, Суарес ва Неймарнинг ўйинига жуда боғлиқ. 2008-2012 йилларда Пеп Гвардиола мураббийлигидаги жамоанинг асоси бўлган «тики-така» ва ярим ҳимоядаги позитсион ўйинга асосланган услубнинг фақат бир қисмигина қолган.

Хави, Иньеста ва Бускетсдан иборат бўлган «Барселона»нинг энг кучли чизиғи ҳозирга келиб энг муҳим эмас, шунчаки оддий чизиқларидан бирига айланган. «Парк де Пренс»да эса МСН ҳам ҳеч нарса қила олмагач, «Барселона»ни шармандали амғлубиятдан ҳеч нарса қутқара олмади.

Ёзда «Барселона» билан шартномаси тугайдиган Энрике июн ойида ҳақиқатан ҳам жамоани тарк этадиганга ўхшаб турибди. Бу «Барселона» учун ўзининг ҳақиқий кучи қаерда эканлиги ҳақида мулоҳаза юритиш учун яхши имкониятдир. Мураббийлик курсисини ким эгаллашидан қатъи назар, тўп узатишларга асосланган фалсафани қайтариш орқали «Барселона»га хилма-хилликни қайтариши мумкин.

Шундай экан, 4 йил олдин Мюнхенда учралган 4:0 ҳисобидаги мағлубият «тики-така» ва унга асосланган позицион ўйинга якун ясаб берган бўлса, энди яна шундай мағлубият уни қайтаришга сабаб бўлиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 21:26, 17.02.2017.
Ўқилди: 10857 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.