Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Vesti.kz: "Ўзбек йўлбарс"ларини қандай тўхтатиш мумкин?"

Баҳо:
+ | -

Бугун, 18 февраль куни Қозоғистоннинг Толдқўрғон шаҳридаги "Жастар" спорт саройида "Астана Арланс" ва "Узбек Тайгерс" жамоалари ўртасида WSB учрашуви бўлиб ўтади. Қозоғистоннинг Vesti.kz сайти баҳслар олдидан қозоқ ва ўзбек боксчиларининг имкониятларини чамалади.

Президентнинг "Астана" клубига кирувчи "Астана Арланс" боксчиларини "Узбек Тайгерс"га қарши уйда ўтадиган WSB баҳсида  жиддий синов кутиб турибди, деб ёзади Vesti.kz. Кутилганидек, "йўлбарслар" бу қарама-қаршиликка принципиал ёндошиб, Толдиқўрғонга Рио Олимиадасининг уч совриндори бўлган ҳақиқий жанговар таркиб билан келишди.

"Узбек Тайгерс" WSB етттинчи мавсумининг биринчи учрашувида "Чайна Драгонс"га қарши сафарга унчалик кучли бўлмаган таркибини олиб борди ва мағлуб бўлди. Қозоғистонда эса, Ўзбекистоннинг деярли энг кучли боксчилари рингга чиқадилар. Меҳмонлар таркибида Рио Олимпиадасининг мутлақ совриндори Ҳасанбой Дўстматов йўқ, холос.

Аммо усиз ҳам жамоа совриндор ва таниқлик боксчилар билан тўла. Қозоғистонга Рио Олимпиадасининг уч совриндори келади, шунинг ўзи "йўлбарслар"нинг ниятларини ошкор қилади. "Астана Арланс" сафида эса, ўтган йилги Олимпиаданинг бир қатнашчиси бор.

 


Олжас Саттибаев - Аброржон Қодиров (52 кг)

Биринчи жангда қозоқ жамоасининг сардори тушади. Ўтган Олимпиадада Саттибаев 1/8 финалгача борган, у ерда озарбайжонлик Элвин Мамишзодага ютқазган. Унга қарши "арланлар"га ўтган мавсумда яхши таниш бўлган Аброржон Қодиров рингга кўтарилади. Ўшанда, апрель ойида ўзбек боксчиси Азат Маҳметовга муддатидан олдин ютқазган эди. Шунинг учун Саттибаевда рақибидан маълум даражада устунлик бор, дейиш мумкин.

 

Зокир Сафиуллин - Муроджон Аҳмадалиев (60 кг)

Сафиуллинга Толдиқўрғонда бироз қийин бўлади. Унинг рақиби охирги икки йилда жаҳоннинг йирик ареналарида барқарор ва кучли томонларини кўрсатиб келмоқда. 22 ёшли Аҳмадалиев аввал Доҳада ўтган жаҳон чемпионатида (2015 йил) кумуш, сўнгра Риода бронза медалини қўлга киритган. Аммо Зокирни ҳеч қандай ном ва совринлар чўчитмайди. WSBнинг янги мавсуми олдидан Сафиуллин руҳан бардам эканлиги ва фақат ғалаба учун жанг қилишини таъкидлаган.

 

Асланбек Шимбергенов - Шаҳрам Ғиёсов (69 кг)

Бу жуфтликда томошабинларни қизиқ жанг кутиб турибди. Ғиёсов қозоқ мухлисларга Риодаги ўйинлари билан таниш. Олимпиада финалида 69 килограммгача бўлган вазнда Данияр Елеусинов билан айнан шу боксчи рингга чиққан эди. Ўшанда ўзбек боксчиси Елеусиновга ютқазган, аммо босим ва кучли ирода намойиш қилган эди.

Таъкидлаш жоиз, Ғиёсов охирги ЖЧ финалида Елеусиновни енгган марокашлик Муҳаммад Робийни Олимпиада мусобақасидан чиқариб юборган эди. Шимбергеновда эса чидамлилик хислати бор. Шаҳрам Ғиёсов WSB да фақат бир жанг ўтказган бўлса, Шимбергенов еттита жанг ўтказган (беш ғалаба, икки мағлубият). Шимбергеновнинг энг ёрқин ютуғи сифатида 2015 йилда кубалик Роньел Иглесиас Сотолонгони мағлуб этганини келтириш мумкин. Тажриба натижага катта таъсир қилиши мумкин.

 

Нурдаулет Жарманов - Бектимир Мелиқўзиев (до 81 кг)

Энг қийини Жармановга бўлади. Мелиқўзиев ўзининг 20 ёшида Осиё чемпиони (2015), Жаҳон чемпионати (2015) ва Рио Олимпиадаси (2016) мусобақаларининг кумуш медали соҳиби бўлишга улгурган. Мутахассислар иқтидорли боксчини ҳаваскорлар ўртасида ўз вазнида энг истиқболли боксчи деб билишмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Бектемир барча совринларини 75 кг гача бўлган вазн тоифасида қўлга киритган. Толдиқўрғонда у оғирроқ вазнда рингга чиқади. Жарманов WSB да тўрт жанг ўтказиб, бир ғалабага эришган.

 

Қамшибек Кўнкабаев - Баҳодир Жалолов (+ 91)

Бу жуфтликда ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони Кўнкабоев яхши имкониятга эга. Бунинг устига унинг рақиби Бутунжаҳон Бокс сериясида дебют қилмоқда. Жалолов 2015 йилдаги жаҳон чемпионатида бронза медали олган, Олимпиадада 1/4 финалгача борган. Қамшибек "Астана Арланс"да уч жанг ўтказиб, бир марта мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув жанглар 18 февраль куни Толдиқўрғондаги "Жастар" спорт саройида бўлиб ўтади.

Манба: Vesti.kz
Киритилди: 00:12, 18.02.2017.
Ўқилди: 16116 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.