“Гранада” жамоаси Испания чемпионатида бир йўла 11та давлатдан бўлган футболчиларни асосий таркибда майдонга туширган илк жамоага айланди.
Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган “Бетис” клубига қарши баҳсда жамоа такибини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилишди: дарвозабон Гилермо Очоа (Мексика), ҳимоячилар Димитри Фулке (Франция), Гастон Силва (Уругвай), Сверри Ингасон (Исландия), Мартин Онгла (Камерун), Литри (Испания), яримҳимоячилар Уче Генру Агбо (Нигерия), Меҳди Карсела-Гонсалес (Марокаш), Андреас Перейра (Бразилия) ва ҳужумчилар Муборак Вакасо (Гана), Адриан Рамос (Колумбия).
Айнан шу таркиб билан 19-поғонада бораётган “Гранада” жамоаси 13-ўриндаги “Бетис” дарвозасини 4 маротаба (4-1) ишғол эта олди.