Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Пахтакор» мураббийи ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида, «Арсенал» посбони эса «Пахтакор» ҳужум қила олмагани ҳақида айтди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб бораётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Россия Премьер-лигасидаги 16 та жамоа орасида 15-ўринни эгаллаб турган клубга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан кейин «Пахтакор» бош мураббийи Григорий Колосовский натижа адолатли эканини таъкидлаб, унинг шогирдлари ғалаба қозониши ҳам мумкин бўлгани ҳақида айтди:

"Натижа адолатли. «Арсенал» ташаббусга эга бўлди. Биз ҳам фақат ҳимояда ўйнаганимиз йўқ. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Таъкидлаш лозимки, бизнинг жамоа Россия чемпионати клубларидан кучсизроқ. Бундан олдинги ўртоқлик учрашувида «Крилья Советов»га ютқазиб қўйгандик (0:1). «Арсенал»га чемпионатда омад тилайман!", - деди Григорий Колосовский, «Пахтакор» бош мураббийи.

Шу куни Туланинг «Арсенал» клуби дарвозасини ҳимоя қилган Владимир Габуловнинг фикрлари эса умуман бошқача янгради:

"Йигитлар мураббий берган вазифани уддалашга ҳаракат қилди, биз нолга ўйнадик. Бу натижага катта аҳамият бермаган бўлардим. Рақибни ҳурмат қилганим ҳолда айтаманки, «Пахтакор» юқори даражали жамоа эмас. Рақиб дарвозамиз олдида ҳеч қандай вазият ярата олмади. Жамоадошларим ҳаракат қилди, вазиятлар яратишди, дарвозага зарбалар берилди. Афсуски, гол ура олмадик", - деди Владимир Габулов, «Арсенал» дарвозабони.

Бунда фикрлар бир-бирига қарама-қарши. Эътибор бериш керак бўлган жиҳат эса «Пахтакор» устозининг устунлик ким тарафида бўлганини тан олгани. «Пахтакор» ҳужум қилиши керак бўлган дарвозага эса табиийки, Габулов Колосовскийдан яқинроқ бўлган. Чунки дарвозани унинг ўзи қўриқлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:41, 20.02.2017.
Ўқилди: 10385 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.