Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

“Металлург” Туркия йиғинини якунлади

Баҳо:
+ | -
Бекободнинг “Металлург” жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунлади ва мамлакатимизга қайтиб келди.   Белек шаҳрида бекободликлар йиғин давомида бешта назорат учрашувини ўтказди ва шулардан 3 тасида ғалаба қозонди, иккита учрашувда эса имкониятни бой берди. Йиғиннинг сўнгги куни пойтахт вилояти вакиллари Украинанинг “Днепр” (Черкаск) жамоасига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.   Гарчи, “Металлург” бу ўйинда тўлиқ устунликка эришган бўлса-да, футболчиларимиз яратилган вазиятларни голга айлантира олишмади. Ўз вақтида собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида 12 та учрашувда майдонга чиқиб, рақиблари дарвозасига 1 та гол урган Вадим Евтушенко шогирдлари эса биргина имкониятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди. Ўтган йилги мавсумда биринчи лигада иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган “Днепр” жамоаси бу мавсум ўз олдига кучлилар сафига чиқиш вазифасини қўйган. Охирги ўйинга доир яна битта маълумот, учрашув бош ҳакамига ён чизиқда ўзбекистонлик собиқ лайнсмен Рафаэль Ильясов ёрдам берди.   Мураббийлар штаби жамоа Ўзбекистонга етиб келгач, ўйинчиларга кичик таътил берди. Кейинги йиғин эса чоршанба кунидан эътиборан яна Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади.   “Металлург” – “Днепр” – 0:1 (0:0).18.02.2017 йил. Белек шаҳри. Ҳакамлар:Николай Волошин, Рафаэль Ильясов, Дмитрий Колосков, Михаил Волков. Назоратчи ҳакам:Сергей Мацура.  “Металлург”:Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достон Турсунов, Мирғиёс Сулаймонов, Дониёр Одилов, Ислом Исоқжонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаев. Заҳира: Зафар Сафоев, Аюбхон Нўъмонов, Дониёр Исмоилов, Алишер Зиёвуддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умид Раҳимов, Камронбек Копадзе.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 22:07, 20.02.2017.
Ўқилди: 6276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.