Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Виктор Кумиков: "Жорий мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этувчи таркибимиз аниқ бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ"нинг Анталияда ташкил этган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

Жамоа дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини 11-25 январда ташкил этганди. Йиғин давомида уч марта ўртоқлик ўйини ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этганди. 30 январда жамоа навбатдаги ўқув-машғулотларини ҳам хорижда, Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттириш учун йўл олди. Бу галги жараён 20 февралга қадар давом этди.

Бу вақт мобайнида жамоа 6та ўртоқлик ўйини ўтказди. Бунда 1 ғалаба, икки дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди. Ҳар икки йиғинда жамоа сафида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Умумий хулоса қилсак, жамоанинг янги мавсум учун тайёргарлик жараёни режа асосида аъло даражада ўтди.

Йиғин якунида жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоамизнинг бу галги ўқув-машғулот йиғини ҳам режалаштирганимиздек ўтди. Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиб, турли тактик ишланмаларни синовдан ўтказдик. Бу ўйинларда натижа биринчи ўринга қўйилмайди. Энг асосийси футболчиларни нечоғли мавсумга тайёрлигини кўздан кечириб олдим. Айни вақтда 2017 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этувчи таркибимиз аниқ бўлди. Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи 24 февралдан Тошкентда давом эттирилади ва у "Бухоро" билан ўтадиган биринчи тур ўйинига қадар бўлади. Бу оралиқда яна битта назорат ўйини ўтказишни режага киритганмиз.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 11:15, 21.02.2017.
Ўқилди: 5844 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.