Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛ. Инглизлар кушандаси «Монако»: энди навбат «Манчестер Сити»га

Баҳо:
+ | -

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси нимочорак финали доирасида 21 феврал куни «Мачестер Сити» ҳамда «Монако» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. УЕФА расмий сайти ушбу тўқнашув борасида ҳам қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, бу иккала жамоанинг ўзаро илк учрашуви ҳисобланади. Франция 1 Лигасида иштирок этувчи Монако князлиги жамоаси ушбу мавсумда «Э» гуруҳида Леверкузеннинг «Байер» клубини ортда қолдириб ва Лондоннинг «Тоттенҳем»ини нимчорак финалдан мосуво қилиб биринчи ўринни эгаллаган бўлса, «Манчестер Сити» эса «C» гуруҳида «Барселона»дан кейин иккинчи бўлган эди.

Ўйин атрофидаги фактлар

«Манчестер Сити» ушбу мавсумда ўз тарихида иккинчи марта чорак финалга чиқиш учун курашади. Аввалги муваффақият ўтган мавсумга тўғри келади – «шаҳарликлар» ярим финалда бўлажак ғолиб «Реал»дан енгилан эди. Жамоа Чемпионлар лигасида ўз майдонида 9 ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти – 6 ғалаба ва 3 дуранг. «Шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола «Барселона» ва «Бавария»да Чемпионлар лигаси нимчорак финалида ўтказган барча 7 уринишидан муваффақиятли ўтган.

«Сити» ўз тарихида фақат 3 марта француз жамоаларига қарши ўйнаган ва бу ўйинларнинг барчаси «ПСЖ»га қарши кечган. Ўтган мавсум чорак финалида Парижда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган ва Манчестерда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонган. 2008/2009 йилги УЕФА Кубоги гуруҳ босқичи доирасида эса ягона ўйин Манчестерда бўлиб ўтган ва ҳисоб очилмаган. Эътиборлиси, ўша ўйинда «Сити»нинг ҳозирги футболчилари Винсан Компани ва Пабло Сабалета ҳам иштирок этган.

«Монако» сўнгги уч мавсумда иккинчи марта чорак финалга чиқишга ҳаракат қилади. 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида «Арсенал» Лондонда 1:3 ҳисобида мағлуб этилган ва Монакодаги 0:2 ҳисобидаги мағлубият меҳмонда урилган голлар эвазига жамоанинг чорак финалга чиқишига халал беролмаган эди. Ушбу мавсумда ҳам «Монако» Англияда бир инглиз жамоасини мағлуб этишга улгурди – «Тоттенхем» Лондонда 1:2 ҳисобида таслим этилди.

«Монако» инглиз жамоаларига қарши меҳмонда ўтказган ўйинларида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Жамоа инглиз клубларига қарши ўтказган 6 та плей-офф босқичи тўқнашувидан бештасида устун келган. Жумладан, 1997/1998 йилги мавсум чорак финалида «Манчестер Юнайтед», 2003/2004 йилги мавсум ярим финалида «Челси» ва 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида «Арсенал» доғда қолдирилган.

Таниш чеҳралар

«Сити» устози Гвардиола учун бу мураббий сифатида француз жамоаларига қарши илк ўйини бўлади. Сўнгги марта у Франция чемпионати вакилига қарши «Барселона» футболчиси сифатида 1996/1997 йилги Кубок эглари кубоги финалида «ПСЖ» билан баҳсда ўйнаган ва 1:0 ҳисбоида зафар қучган. 1993/1994 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида эса «Монако»ни ҳам уйда, ҳам меҳмонда мағлуб этишга ёрдам берган.

«Монако» устози Леонардо Жардим эса мураббий сифатида инглиз жамоаларига қарши аввал ҳам баҳс юритган. «Брага» мураббийи сифатида 2011/2012 йилги мавсум Европа Лигаси гуруҳ босқичида «Бирмингем»ни иккала ўйинда ҳам енгган Жардим 2012/2013 йилги мавсумда «Олимпиакос»га бошчилик қилиб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Лондонда «Арсенал»дан енгилган, Афинада эса ғалаба қозонган.

«Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре 2006/2007 йилги мавсумда «Монако» сафида Франция 1 Лигасида 27 ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол урган. «Шаҳарликлар» ҳимоячиси Бакари Саня эса 2004-2007 йилларда «Осер» сафида «Монако» билан 5 марта тўқнаш келиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.»Монако» футболчиларидан Жоао Моутинё «Порту» сафида, Радамел Фалкао «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» таркибида «Манчестер Сити»га қарши ўйнаган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:31, 21.02.2017.
Ўқилди: 8068 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.