Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Имкониятлар чамаланганда: "МАН СИТИ" - "МОНАКО", "БАЙЕР" - "АТЛЕТИКО" ўйинига тахминлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида клублар ўртасидаги энг нуфузли ва сердаромад турнир - Европа ЧЛнинг илк «плей-офф» раундига қуръа ташлангач, Soccer.ru сайти ижодкорлари дарҳол жуфтликларда қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилишга тушишди. Улар бу жараёнда кўплаб жиҳатларни эътиборга олишди.

МАНЧЕСТЕР СИТИ» - «МОНАКО»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 12 - 37.
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 524 млн. евро - 177 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: охирги мавсум ярим финалчиси - ўйнамаган.

Клубларнинг етакчи футболчилари: Агуэро, де Брюйне, Гюндоган, Давид Сильва, Отаменди - Фалькао, Фа-биньо, Сидибе, Лемар, Бруно Сильва, Глик.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: қисқа «пас» билан ўйнаш, қарши ҳужум, қанотлар орқали юриш, футболчилар маҳорати - самарадорлик, қанотлар орқали ҳужум, серҳаракат ҳужумчилар, хавфли вазиятлар яратишда қийналмаслик.

Тахмин: умумий ҳисоб: 4:0 - «Манчестер Сити» фойдасига.

«Шаҳарликлар» барча жиҳатларда муайян устунликка эгалар. «Монако» гарчи УЕФА клублар рейтингининг анча пастки қисмида бўлсада, ўйин савияси бўйича кучли жамоалар қаторига киради. Леонарду Жардимнинг ўз усули бор, «Монако» унинг қўл остида ҳимоявий «қути»дан ҳужумкор машинага айланди. Радамель Фалькао айни пайт ёш шериклари билан ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиришга қодир. Шундай экан, «Манчестер Сити»нинг талтайиб кетишига асос йўқ. Ахир у «ПСЖ»нинг инглизча варианти. Яъни клуб учун АПЛда яна бир марта биринчи бўлишдан кўра, ЧЛда ўйнаш ва лоақал финалга чиқиб, араб шайхларини хурсанд этиш муҳимроқ саналади. Хосеп Гвардиола ихтиёрида қийин ўйинларда ўз сўзини айтадиган ва ҳимоядаги муаммоларни билинтирмайдиган Лионель Месси йўқ. Бироқ унинг мавсум стартида «Барселона»дан учралган мағлубиятга қандай жавоб берганини эсда тутиш керак. Ҳа, «шаҳарликлар» анча кучли кўринмоқдалар.

Тахмин: «Манчестер Сити» кейинги босқичга ўтади. Тўғри, «Монако» ҳам яхши, бироқ француз клуби ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб улгурди. Гвардиолада эса ўйинни янада кучайтириш имконияти бор.


«БАЙЕР» - «АТЛЕТИКО»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 18 - 4
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 262 млн. евро - 509 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: ўтган мавсум гуруҳдан чиқолмади - баҳорги финалчи.

Клубларнинг етакчи футболчилари: Кампль, Та, Чалханоглу, Брандт - Гризманн, Филипе Луис, Годин, Коке, Карраско, Габи.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: қанотлар орқали ҳужум, кескин узатма, узоқ масофадан бериладиган зарба, юқори прессинг - ҳимоя, қаъий интизом, ўрта ва узун «пас», иккинчи рақам остида ўйнаш, индивидуал ҳаракатланиш.

Тахмин: умумий ҳисоб: 4:0 - «Атлетико» фойдасига.

«Байер» учун «плей-офф»нинг ўзи катта ютуқ. Фақат қуръа бироз кўнгилсиз рақиб тақдим этди. Аслида Германия клуби ақл бовар қилмас даражада барқарор ўйинни йўлга қўйганлар қаторига кирмайди. Лекин таркибида иқтидорли йигитлар шунчалик кўпки, Рогер Шмидт уларнинг ёрдамлари билан юқори савиядаги футболга умид боғлаши мумкин. Дейлик, Хавьер Эрнандес гол уриш вазифасини доимо яхши уддалайди, Ҳоқон Чалханоглунинг трансфер баҳоси қойилмақом жарима зарбалари туфайли ошиб боряпти. Умуман, Леверкузен клубида чиройли ўйин масаласида муаммо йўқ. Тўғри, унинг ҳимояси мустаҳкам эмас, аммо «Атлетико» ҳужумда у қадар даҳшат уйғотмайди. Ҳа, Мадрид жамоаси футбол оламидаги энг ноқулай рақиблардан бири. Зеро, ЛЧнинг 2та финалида ўйнагани тасодиф эмас. Аслида Диего Симеоне тузган ҳозирги таркибнинг «яроқлилик муддати» тобора тугаб бораётгандек. Аммо Антуан Гризманн каби янги «қон томчи»лари ҳам бор. Мураббийнинг ўзи эса мудом изланишда. Шунингдек, Мадридда янги логотип ва стадион номига боғлиқ муҳокамалар кескин тус олди. Нима бўлишидан қатъий назар, «Атлетико» немис клуби учун ҳам ўта ноқулай рақибдир. Ҳар ҳолда, майдон четидаги гаплар билан «матрасчилар»ни чўчитиш иложсиз.

Тахмин: Симеоне ва унинг шогирдлари мухлисларни уялтириб қўйишмайди. Лекин уларда бундай босқичда ўзларига хос ўйинни намойиш этолмаслик одати ҳам борлигини унутмаслик керак.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:13, 21.02.2017.
Ўқилди: 9613 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.