Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Михаил Наумов: "Бизни «Лестер»га қиёслай бошлашди"

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг «Динамо» клуби бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтди. Нафақат қайтди, балки дастлабки турлардаёқ каттагина шов-шув кўтарди. Бекободда «Металлург» 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

2-турда эса «Шўртан» устидан ғалаба қозонилди - 3:0. Ваҳоланки, ғузорликлар дастлабки ўйинда «Нефтчи»ни енгишни уддалашганди. Мазкур баҳсдан сўнг «Динамо» посбони Михаил Наумовдан интервью олдик. Иккита учрашувдан сўнг жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган кипер мавсум стартидан олган таассуротларини биз билан баҳам кўрди.

- Миша, авваламбор, сиз ва жамоадошларингизни ғалабалар билан табриклайман. Очиғи, Бекободда иккита тўп фарқи билан зафар қозонишингларни ҳеч ким кутмаганди. Муваффақият ниманинг эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Табрик учун раҳмат. Самарқанд аҳли катта футболни соғиниб қолганди. Бир йиллик танаффусдан сўнг кўҳна шаҳарга яна олий лига ўйинлари қайтди. Бу имкониятни уларга тақдим этганимиздан хурсандмиз. Албатта, дастлабки иккита учрашувда ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлай олганимиз қувонарли. Ҳа, шов-шувли натижа кузатилди. «Металлург» билан учрашувга худди финал ўйинидек қараб, якунда кутганимиздан ҳам ортиғига эришдик.

- Ростини айтинг, баҳс олдидан ҳеч бўлмаса дурангга умид қилганмидинглар?

- Мазкур учрашувда олдимизга бир очко олиш вазифаси қўйилган эди. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, қарши ҳужумда иккинчи голни урдик.

- «Динамо» таркибида машҳур футболчилар йўқ, ҳисоби. Лекин дастлабки иккита турда юқори натижага эришдинглар. Муваффақиятнинг сири нимада?

- Биринчи галда тартиб-интизомнинг кучли эканлигида. Қолаверса, ҳар бир футболчи ўз имкониятини максимал даражада ишга солди. Муҳими, мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажардик.

- Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишганди?

- Дуранг қайд этиш ҳақида кўрсатма олдик. Бунинг учун ҳимояда бехато ўйнаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишимиз талаб этилган эди.

- «Металлург» билан ўйиндан сўнг 2-тур учрашувига тараддуд кўриш учун кўп вақт бўлмади. Лекин ана шу фурсат ҳам муносиб тайёргарликка кифоя қилди. Бу сафар «Шўртан» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Мазкур баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам вақт жуда кам эди. Мураккаб кечган ўйиндан сўнг қисқа фурсатда жисмоний тикланиш талаб этиларди. Шунга қарамай бу вазифани ажойиб тарзда уддалаганимиздан хурсандман.

- Кўпчилик «Динамо»ни «Лестер»­га қиёслашни бошлади...

- Бу ҳақда ўзимга ҳам айтишди. Шундай деб аташса қарши бўлмасдик (кулади). Лекин «Лестер» эртагини такрорлаш учун охиригача «тулкилар» каби матонат билан бориш керак. Ушбу жараён осон кечмайди. Кейинги турларда қандай натижа қайд этилишини ҳеч ким билмайди ва олдиндан айта олмайди. Муҳими, биз ўз имкониятимиз даражасида ўйнашда давом этамиз.

- Олдинда «Пахтакор»га қарши учрашув кутиб турибди. Юриш давом этармикан?

- Насиб қилса, бу анъанани давом эттирамиз (суҳбат ўйиндан бир кун олдин уюштирилган, - муаллиф). «Пахтакор» - кучли жамоа. Унга ортиқча таъриф бериш ҳам шарт эмас. «Шерлар» жорий йил совринли ўринлар учун курашиши кутилган «Қизилқум»ни икки тўп фарқи билан енгишди. Мухлислар билан тўлган стадионда «Нефтчи»дан очко тортиб олишди.

Тошкентдаги учрашув жуда ҳам қизиқарли кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Биз фақат натижа учун ўйнаймиз. Бу баҳс шахсан мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Профессионал фаолиятимдаги илк расмий ўйинимни 2003 йили ўша пайтдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор»га қарши ўтказганман. Ушбу учрашувни кўп эслайман.

- Илҳом Шарипов бошқа лавозимга ўтганидан сўнг, аксарият мухлису мутахассислар мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ижобий натижа бермаслигини тахмин қилишганди. Очиғи, бизда ҳам шу каби шубҳа бор эди. Бу борада нима дейсиз?

- Ҳа, ўзгаришлар бўлди. Лекин натижа таблода акс этиб турибди.

- Икки ўйинда рақиб дарвозасига 5та тўп киритилди. Сиз қўриқлаётган дарвоза эса дахлсиз қолмоқда...

- Бу - ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар самараси. Мудофаа чизиғи вакиллари мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажаришяпти. Қолаверса, ўзим ҳам уларга йўл-йўриқ бериб турибман. Сўзларимни нокамтарликка йўймайсиз, деган умиддаман.

- Эришилган дастлабки муваффақиятлардан ҳаволаниб кетиш яхши оқибатларга олиб келмаслиги кундек равшан. Мураббийлар шу ҳақда ҳам сизларга кўрсатма беришяптими?

- Ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Ҳозир йўлнинг бошланиш қисмида турибмиз. Олдинда бизни тўлиқ мавсум, қийин учрашувлар кутиб турибди. Хотиржамликка берилиш салбий оқибатларни келтириб чиқаришини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Ўз ўйинимизни намойиш этолсак, ке-йинги натижаларимиз ҳам ёмон бўлмайди, деган умиддаман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:06, 15.03.2017.
Ўқилди: 7915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.