Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал рингдаги муҳим жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Енгилмас боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров эртага Сингапур шаҳрида ўзининг навбатдаги муҳим жангини ўтказади.

Профессионал боксда 10та жанг ўтказиб бирортасида мағлуб бўлмаган ҳамюртимиз уларнинг 7тасини нокаут билан якунлагани диққатга сазовор.

У эртага Сингапурдаги "ОCБC Арена" спорт мажмуасида ташкил этиладиган бокс кечасининг асосий жангида зимбабвелик Чарлз Манючига қарши баҳс олиб боради. Мазкур жанг 12 раундга мўлжалланган бўлиб, унда Абдуқаҳҳоров WBC Silver камари учун рингга кўтарилади.

2016 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган боксчимиз 2015 йил ўзининг профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган эди.

Қудратилло ўтган йили филиппинлик Адонес Кабалкуинтонга қарши жанг қилиб, уни очколар бўйича мағлубиятга учратган эди. Айнан ўшанда ҳамюртимиз Осиё кумуш камарига эга бўлган эди. Мана энди Қудратилло жаҳон миқёсидаги камар учун жанг қилади.

Боксчимизнинг рақиби Чарлз Майнучи профессионал боксда 2009 йилдан буён фаолият олиб бормоқда ва етти йилдирки ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. У шунча муддат давомида 20та жанг ўтказишга улгурган. Манючи 2016 йили россиялик боксчи Дмитрий Михайленкони мағлуб этгач WBC Silver камарини қўлга киритган эди. Зимбабвелик боксчи мазкур камардан ташқари WBC йўналишининг халқаро чемпионлик камари соҳиби ва Африка чемпиони ҳам ҳисобланади.

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:18, 25.03.2017.
Ўқилди: 6424 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.