Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасидан реванш олиш учун Uzbek Tigers Ҳасанбой Дўстматовни чақирди

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) VII мавсум «C» гуруҳи 5-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 1 апрель куни Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans боксчиларига қарши баҳс олиб боради.

Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда Uzbek Tigers жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов (Рио–2016 Олимпия ўйинлари чемпиони);

-56 килограмм: Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон чемпиони);

-64 килогамм: Элнур Абдураимов (Жаҳон чемпионати совриндори);

-75 килограмм: Исроил Мадримов (Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори);

+91 килограмм: Зуҳриддин Маҳкамов (Ўзбекистон чемпиони).

Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан 4 та жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейин Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилишга эришди. 4-турда эса Ўзбекистон жамоаси China Dragons’ни 5:0 ҳисобида ютди ва сафардаги мағлубият учун реванш олди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:20, 27.03.2017.
Ўқилди: 19170 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.