Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

“Насаф” – “Сўғдиёна”. Превью

Баҳо:
+ | -

“Насаф” 4-тур учрашувини  Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 30 март пайшанба куни “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017

“Насаф” (Қарши) – “Сўғдиёна” (Жиззах)  

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 17:00да

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Арлан Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфуллин

 

Учрашув бош ҳаками ҳақида:  Рустам Бобомуродов ўтган йилги чемпионатда “Насаф” иштирокидаги учта ўйинни бошқарган. Бу учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалаба қозонган.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 32 маротаба куч синашган. Шулардан 25та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 98 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 69:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 12 учрашувда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Жиззахда бўлиб ўтган, ўтган йилги мавсумдаги ўзаро учрашувда, “Насаф” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги жамоамиз голларига Шахбоз Эркинов (2) ва Фозил Мусаевлар муаллиф бўлишган.

 

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 16та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 1 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 14 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 56та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида – 41:15.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғдиёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

 

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоамиз жиззахликларни энг йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

2000 йили Қаршида ўтган баҳсда “Насаф” илк марта “Сўғдиёна”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Ушбу беллашувда дарвозабонимиз Петр Гизимчук 11 метрлик жарима тўпини голга айлантирган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” беш марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби – 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

 

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол урган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек,  Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда жамоамизга бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

 

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Ўзингизга маълум, “Насаф” ўтказган 2 учрашувида 6 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” жамоаси уч учрашувдан кейин 3 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 2-турда “Бухор” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

“Сўғдиёна” жамоаси ўтган 3-турдаги учрашувни ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Навбатдаги учрашувнинг бошланиш вақти

Мазкур жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув 30 март пайшанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Бундан бир кун аввал, яъни 29 март куни жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида соат 16:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:33, 28.03.2017.
Ўқилди: 5336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.