Кириш Регистрация

ЖЧ-2018 саралаш. БААнинг имкониятлари пасайиб кетди

Баҳо:
+ | -

Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида 7-тур ўйинлари бошланди. "В" гуруҳ вакиллари — Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги баҳс "яшил қитъа"да бўлиб ўтди.

Ҳар иккала бўлимда биттадан гол уришга муваффақ бўлган "соккеруз" ишончли ғалабани қўлга киритди. Ирвайн ва Лекки ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Ушбу ғалабадан кейин Австралия ўз очколарини 13тага етказиб, пешқадамлар билан тенглашиб олди. БАА эса 9 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, "В" гуруҳи, 7-тур
АВСТРАЛИЯ - БАА 2:0
Голлар: Ирвайн (7), Лекки (78)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:48, 28.03.2017.
Ўқилди: 8817 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.