Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ғалаба! Қатар мағлуб этилди!

Баҳо:
+1 | -
Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ҳа, қийин бўлди, аммо осон ўйин борми бу босқичда? Бизга мана шундай кучли иштиёқ ва фидойилик лозим эди.

Қатар ҳам яхши шаклланган жамоа. Терма жамоамиз қийин рақиб билан ўйинда очко олишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимда кичик устунлик Ўзбекистонда бўлди, аммо жамоалар яққол голга тортадиган вазият ярата олишмади.

Иккинчи бўлимда эса вакилларимизга стандарт вазият ёрдам берди. Игорь Сергеев ўйиннинг 64-дақиқасида рақиб жарима майдончаси чизиғи олдида жарима зарбаси ишлашга муваффақ бўлди. Жарима зарбаси пайтида Жепаров жонли девордагилар ва дарвозабонни чалғитиб берди, Аҳмедов эса ўнг оёқда "бильярд"ча зарба билан олис бурчакни аниқ нишонга олди!

Орадан 7 дақиқа ўтиб Аҳмедов яна битта гол муаллифига айланиши мумкин эди. Одил ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашди ва зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига буриб юборди.

Қолган дақиқаларда терма жамоамиз тўлиқ ҳимояга ётди ва қийинчилик билан мудофаани ушлади. Ҳаттоки, 87-дақиқада тўп ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани қайтариш чоғида Кримец қалтис ҳаракат қилди ва кутилмаганда тўп дарвоза томон бурилиб кетди. Бахтимизга, тўп тўсинга тегиб қайтди!

Турли услубларда вақтни чўздик, амаллаб ҳимояландик ва ғалабани ушлаб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон ўз очколарини 12тага етказиб олди. Қатар эса ЖЧ-2018 йўлланмаси учун курашдан деярли чиқди. Ўзбекистонни навбатдаги баҳсни 12 июнь куни Эронга қарши сафарда ўтказади.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, "А" гуруҳи, 7-тур, 18:00
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР - 1:0 (0:0)
Гол: Одил Аҳмедов (66)
Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров (21), Одил Аҳмедов (39), Александр Лобанов (83), Марат Бикмаев (88) — Себастян Сория (68)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 22.Даврон Ҳошимов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 20.Александр Мерзляков, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (С), 8.Сервер Жепаров (Вадим Афонин 81), 10.Сардор Рашидов (Марат Бикмаев 60), 11.Игорь Сергеев (Темурхўжа Абдухолиқов 86), 23.Элдор Шомуродов
Қатар: 22.Саад аш-Шийб, 2.Муҳаммад Муса, 6.Муҳаммад Касола, 7.Родриго Табата (Али Асадалла 69), 9.Ёсир Исо, 10.Ҳасан ал-Ҳайдос (Ал-Моиз Али 78), 13.Иброҳим Мажид (С), 15.Педро Коррея, 16.Акром Ҳассан Афиф, 18.Луиз Жуниор, 23.Себастян Сория
Бош ҳакам: Муҳанад Қосим Эйса Саррай (Ироқ)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:07, 28.03.2017.
Ўқилди: 14185 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.