Кириш Регистрация

Кальдерон: «Азар учун 100 млн евро бериш «Реал»га муаммо туғдирмайди»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг трансфери борасида ўз фикрини айтди.

«Челси» – футболчиларини сотадиган клуб эмас, шу туфайли «Реал»га осон бўлмайди. Ҳар доимгидек, ҳамма нарса футболчининг хоҳиш истагига боғлиқ бўлади. Агар у «Реал»га ўтишни истаса, томонлар музокарани бошлаб юборади.

«Челси» катта пул сўрайди, бу аниқ. Лондонликлар сўнгги пайтларда трансфер бозорида айланаётган пуллардан хабардор: Роналду, Бэйл, Погба. Нархлар 100 миллиондан бошланмоқда. Лекин Азар учун 100 млн евро бериш «Реал» учун муаммо эмас» - деди Кальдерон.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:43, 28.03.2017.
Ўқилди: 10799 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.