Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Андрес Иньеста, Испаниядан назар

Баҳо:
+ | -

Испания футболи афсоналаридан бири Андрес Иньеста клубда ва терма жамоада барча совринларни ютиб олди. Бироқ ҳеч ким унинг вориси ҳақида ўйламаяпти. “Барселона” ярим ҳимоячиси абадий эмас.

Бу мавсумда, Иньеста одатдагидан камроқ ўйнамоқда. Бир неча марта тиззаси ва болдиридан жароҳат олиб майдондан четда қолиб кетган “сеҳргар”нинг ҳам ёши ўтиб бормоқда. Сўнгги мавсумлада унинг ўйинида пасайиш кузатилганига қарамай, “Барселона” аъзоси мухлисларга завқ багъишлай олмоқда.

Бироз вақт муқаддам, Mundo Deportivo газетасига кўра, Иньеста Испания қироли Филип II ва қиролича Летисия тарафидан ватанини Европа майдонларида муносиб ҳимоя қилгани учун Испаниянинг шарафли элчиси этиб тайинланган. Бу билан 32 ёшли футболчи ушбу шарафли унвонга лойиқ кўрилган энг ёш номзодлардан бири бўлди.

Клубдаги келажаги сўроқ остида

Ҳозирда терма жамоада Евро-2008 гъолибларидан фақатгина Давид Силва, Серхио Рамос ва Андрес Иньесталар қолган. Бироқ, Лопетегининг терма жамоа бош мураббийи бўлганидан кейин, Фуэнтеалбилялик “афсунгар” фақатгина икки ўйинни илк дақиқалардан бошлади.

Клубда билан 2018-йилда шартномаси тугайдиган Иньеста ҳалигача шартномасини узайтиргани йўқ. Клуб раҳбарияти эса уни фаолиятини якунлагач, “Барселона” структураларидан бирида иш бошлашини истамоқда. Эл Паис нашрига кўра, Луис Энрике Иньестага танлаш имкониятини берганини билдириб ўтди : “Фаолиятинг ўз якунига етиб бормоқда, олдингда эса икки танлов бор, клубда қолиш ёки Хави каби янги тажрибаларга ҳозир бўлиш.” Клуб эса унга муносиб ўринбосар топишни зудлик билан бошлаши керак бўлади. Бироқ, Андреснинг ўрнини тўлдириш осон бўлмаслиги аниқ.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:23, 29.03.2017.
Ўқилди: 6165 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.