Кириш Регистрация

Гвардиола Максвеллни "ПСЖ"га қўйиб юборади

Баҳо:
+ | -

Бундан бир қанча вақт муқаддам франциянинг "ПСЖ" клуби "Барселона" ҳиимоячиси Максвелга расмий таклиф билан чиқишгани ҳақида хабарингиз бор.

Каталонияликлар бош мураббийи Пеп Гвардиола 31 ёшли бразилиялик ҳимоячини Париж клубига ўтишига тўсқинлик қилмаслигини ва унинг трансферига розилик берганини таъкидлаб ўтди.

"Максвелл олдимга келиб "ПСЖ" унга жиддий таклиф билан чиққанлиги ҳақида мени огоҳ қилди. Унга агар ўтгиси келса, тўсқинлик қилмаслигимни айтдим. Шундан кейин парижликлар билан боғландик. Яқин кунлар ичида ҳимоячимиз "ПСЖ" билан келиша олса, янги жамоага кўчиб ўтиши мумкин. Агар у шуни истаса унга қаршилик қилмаймиз. Клубимиз сафида ўтказган ўйинлари учун унга барча номидан миннатдорчилик билдирамиз. Агар истамаса, жамоамиз сафида қолиши мумкин. Максвелл доимо жамоамизнинг муҳим аъзоларидан бири бўлиб келган. Умуман агар бирор бир футболчи бизнинг жамоани тарк этиб, бошқа жамоага бориб қўшилишни истаса, унга қаршилик қиладиган одатим йўқ"- дейди Пеп Гвардиола Goal.com нашрига.

Манба: sportbox.ru
Киритилди: 19:28, 11.01.2012.
Ўқилди: 28768 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.