Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Рикардо Альварес: "Милан"ни мағлуб эта оламиз"

Баҳо:
+ | -

"Интер" ярим ҳимоячиси Рикардо Альварес Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган "Милан"га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдираркан, нераззуррилар ҳамшаҳарларини мағлуб эта олишларини айтиб ўтди. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар бермоқда.

"Биз "Милан"ни мағлуб эта оламиз. Агар "Интер" керакли даражада ўйин намойиш эта олса, биз албатта ғалаба қозонамиз. Биз кўпроқ ҳужум қилишимиз ва рақиб қарши ҳужумларини ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шунда муваффақият биз томонда бўлади", деди Альварес.

"Фаолиятимдаги илк Милан дербисини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўйинда мени кутиб турган барча ҳиссиётларни бошдан кечирмоқчиман", дея қўшимча қилди "Интер" ярим ҳимоячиси Рикардо Альварес.

23 ёшли Рикардо Альварес ушбу мавсум "Интер" сафида Италия А Серияси ўйинларида жами 10 марта майдонга тушиб, 1 марта гол уришга, 4 та самарали тўп узатишга муваффақ бўлган.

"Милан" ва "Интер" ўртасидаги Италия чемпионати 18-тур учрашуви 15 январь, якшанба куни бўлиб ўтади. 17 турдан cўнг "Милан" 37 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилаётган бўлса, ҳисобида 29 очко бўлган "Интер" 5-ўринда бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:52, 11.01.2012.
Ўқилди: 30554 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.