Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Пахтакор"да яна бир кореялик футболчи синовдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
Фото: pakhtakor.uz

"Пахтакор" машғулотларига 5 январь куни қўшилган Ли Си Ин (Lee Si In) жамоани тарк этган. Айни вақтда жамоада япониялик Ноая Сибамура билан биргаликда, жанубий кореялик Ли Донг Вон (Lee Dong Won) ҳам синовдан ўтмоқда. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар бермоқда.

Ли Си Ин мураббийлар штаби ишончини қозона олмаган. Ноая Сибамура эса ҳали ҳам кўрикдан ўтмоқда. У "Гўзтепа"га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга ҳам тушди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг "Чуннам Дрэгонз", "Инчхон Юнайтед", "Дечон Ситизен", "Пусан И-Парк", "Ульсан Хёнде" клубларида тўп сурган 28 ёшли ҳимоячи Ли Донг Вон ҳам синовдан ўтмоқда.

"Юқорида номлари келтирилган легионерларнинг ҳар иккиси ҳам ҳимоячи экнлигини ҳамда биттагина осиёлик ўйинчини таркибга жалб этиш мумкинлигини инобатга оладиган бўлсак, мураббийлар ишончини оқлаган тақдирларидагина улардан бири билан шартнома имзоланади. Бу номга ким сазовор бўлиши эса легионерларнинг ўзига боғлиқ. Эътиборли жиҳати, мазкур легионерларнинг қай бири билан шартнома имзоланган тақдирда, бу ўйинчи олий лигамиз тарихидаги илк япониялик ёки жанубий кореялик футболчига айланади", деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.

Сербиялик Боян Миладинович, грузиялик Кахи Махарадзе ва черногориялик Санибал Ораховацнинг "Пахтакор" билан амалда шартномаси бор. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан жамоада ижара асосида тўп сурган "Анжи"нинг грузиялик ярим ҳимоячиси - Иракли Климиашвилининг 2012 йилги мавсумни Тошкентда ўтказиш имконияти, "Пахтакор" расмий сайтига кўра, жуда ҳам катта.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда иштирок этувчи жамоалар камида битта осиёлик ва кўпи билан учта осиёлик бўлмаган, жами тўрта нафар легионер хизматидан фойдаланиши мумкин. 2012 йилдан эътиборан Олий Лига баҳсларида ҳам легионерлар лимити худди шу даражага туширилди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 20:56, 11.01.2012.
Ўқилди: 36736 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.