Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

"Челси" Лиссабондан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

"Бенфика" футболчилари деярли бутун учрашув мобайнида майдонда устунлик қилдилар. Бир нечта ўта хавфли вазиятлар яратдилар. Кардосо, Жардел, Гайтан, Сезар каби футболчиларда ажойиб имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда Чех, яна баъзи вазиятларда Девид Луиз ишончли ҳаракат қилиб, дарвоза дахлсизлигини сақладилар. 

"Челси" эса ягона имкониятдан максимал фойдаланди. Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борган Фернандо Торрес дарвозабон майдончасида турган Калуга тўпни оширди. "Бенфика"нинг икки ҳимоячиси тўп йўлига ғов бўла олмадилар ва Калу ҳисобни очди. Бундан сўнг ҳам, мезбонларда гол киритиш учун яхшигина имкониятлар бўлганди, аммо ҳисоб ўзгармай қолди. 

Айтганча, иккинчи тайм бошларида жарима майдони ичида тўп Жон Терринниг қўлига текканди. Аммо ҳакам бу вазиятни етарлича баҳолай олмайди ва пенальти белгиламади. 

БЕНФИКА – ЧЕЛСИ – 0:1 (0:0)

Гол: Калу (75).

БЕНФИКА: Артур Мораес, Жардел, М.Перейра, Луизао, Эмерсон, Аймар (Матич, 69), Хави Гарсия (Нолито, 81), Гайтан, Бруно Сезар (Родриго, 69), Витцель, Кардосо.

ЧЕЛСИ: Чех, Э.Коул, Давид Луиз, Терри, Феррейра (Босингва, 80), Мейрелеш (Лэмпард, 68), Рамирес, Оби Микел, Мата, Калу (Старриж, 82), Торрес.

Огоҳлантиришлар: Мейрелеш (18), Бруно Сезар (26), Луизао (67), Хави Гарсия (75).

Киритилди: 01:57, 28.03.2012.
Ўқилди: 8936 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.