Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Дания дастлабки сенсацияни келтириб чиқарди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг иккинчи куниёқ бизга сенсацияни тақдим этди. Дания терма жамоаси ўлим гуруҳини аутсайдери сифатида баҳоланганига қарамай, мусобақа фаворитларидан бири Нидерландия терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Нидерландия бу учрашувда фаворит саналган эсада, дастлабки дақиқалардан битта ҳужумчи билан бошлади. Саралаш босқичини 12та гол билан якунлаган Хунтелаар захирада қолдирилди, Ван Перси тушди, Ван дер Ваарт захирада қолдирилди, бутун  мавсумни захирада ўтказган Аффелай асосий таркибдан ўрин олди.

Ҳа, Роббен кучли футболчи, унинг ажойиб техникаси бор, бироқ сўнгги учрашувларда кўриниб қолаётганидек, футболчи жамоа ўйинини ўзига оладиган футболчи эмаслигини исботлаб қўймоқда. "Бавария"даги ўйинларида ҳам у худди шундай паллаларда зиммасига олмоқчи бўлган вазифасини бажара олмаганди. Бугун ҳам шундай бўлди.

Роббен, Ван Перси... Бу футболчиларнинг ўзида биринчи бўлимнинг ўзида бир неча имкониятлар бўлишди. Ван Боммелнинг зарбаси чиройли чиқди. Аффелай бир нималар қилиб кўрди. Дания эса ҳеч нарса қилмади. 24-дақиқага келиб битта ҳужум уюштирди ва уни голга айлантирди. Крон-Дели
Стекеленбургнинг энг шармандали голлари сафига киритса бўладиган голлари рўйхатига навбатдаги голни қўшиб қўйди...

ЕВРО-2012
В гуруҳи
1-тур

НИДЕРЛАНДИЯ – ДАНИЯ 0:1 (0:1)
Гол: Крон-Дели (24).

НИДЕРЛАНДИЯ: Стекеленбург, ван дер Виль (Кюйт, 85), Хейтинга, Влаар, Виллемс, Н. де Йонг (ван дер Ваарт, 71), ван Боммел, Роббен, Снейдер, Афеллай(Хунтелаар, 71), ван Перси.
Дания: Андерсен, Якобсен, Кьер, Аггер, С. Поульсен, Квист, Цимлинг, Роммедаль (Миккельсен, 84), Эриксен (Шоне, 74), Крон-Дели, Бендтнер.

Огоҳлантиришлар: ван Боммел (66) – С. Поульсен (78), Квист (81).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 09.06.2012.
Ўқилди: 4970 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.